Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қирғизистонда 23 апрелга келиб коронавируснинг 19 янги ҳолати қайд этилганини маълум қилди. Шу билан коронавирусни юқтириб олган фуқароларнинг умумий сони 631 нафарга етди.
- Бишкек - 8
- Чуй вилояти - 4
- Ўш - 4
- Ўш вилояти - 3
Энг кўп коронавирус Ўш вилоятида қайд этилди — 154 ҳолат. Ўш шаҳрида эса касалга 101 киши чалинган. Бишкек шаҳрида коронавирус 141 кишида аниқланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 23 апрель куни берган маълумотига кўра, бир кеча-кундузда аввал коронавирус юқтиргани аниқланган 48 киши касалхонадан чиқарилди - уларнинг COVID-19 учун қайта топширган таҳлиллари тоза чиққан.
Юқумли касаллик ортидан саккиз киши вафот этиб, 302 бемор тузалди. Касалхоналарда бугунги кунда 321 киши даволанмоқда — уларнинг ўн бир нафари оғир аҳволда. Касалхонанинг жонлантириш бўлимига 5 бемор ўтказилган — уларнинг ичида бир милиция ходими ҳам бор. Ўлка бўйича обсервацияда 914 киши ётибди.