Коронавирусга чалинганлар даволанаётган касалхоналар харитаси тузилди — ССВ

532

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қирғизистонда коронавирусни тарқалишининг харитасини ишлаб чиқди. Энди бу харита бўйича инфекцияси бор одамлар қайси касалхоналарда даволанаётганини кўриш мумкин.

Вилоятлар ва туманлар бўйича вирусга чалинганларнинг, тузалганларнинг, оғир аҳволда ётганларнинг ҳамда обсервация олинган шахсларнинг  статистикасини реал вақт давомида кўриш мумкин.

Харитани бу ҳавола орқали ўтиб кўриш мумкин.

Харитадаги маълумотлар бўйича, мамлакатда коронавирус юқтириб олганлар 23 касалхонада даволанмоқда. Уларнинг аксарияти Бишкекдаги Республика юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда — харита бўйича у ерда 154 киши, унинг ичида вирус аниқланган янги саккиз нафар киши ҳам ётибди.

Рўйхатдаги яшил рангдаги тўрт касалхона — бу Новкен, Сулукту, Қадамжой ҳамда Лайлакдаги касалхоналар. Харитани тузган шахснинг айтишича, бу касалхоналар у ердаги беморларнинг бари тузалгани боис яшил эмас — у ердаги касалхоналарга коронавируси бор деб гумонланиб беморлар етказилган, аммо COVID-19га топширган таҳлиллари терс бўлиб чиққан.

Мамлакатда 22-апрелга келиб коронавирус юқтириш ҳолатларининг сони 612 нафарга етди. Вирусга чалинган тиббиёт ходимларининг сони 157 кишини ташкил қилади.

Қирғизистонда пандемия вақтида COVID-19дан жами етти нафар киши вафот этган. Касалхоналардан терс натижа билан 254 киши чиқарилган.