Президент Сооронбай Жээнбеков 20-апрелда карантиндан чиқиш ҳамда ишхоналарни очиш режалари ҳақида айтиб берди. У ишга кириш ва ишхоналарни очиш режалари ҳақида айтиб берди. У ишга тушириш учун “айрим ишхоналарнинг” рўйхати тайёр турганини билдирди.
Унинг айтишича, Қирғизистонда коронавирус инфекциясини юқтиришнинг кўп юз берувчи ҳолати ўтгандан кейин қарор қабул қилинади. Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев кўп юқтириш ҳолати 20-24-апрелларга тўғри келиб қолишини тахмин қилмоқда.
“Айниқса кунлик даромадини кунда топиб, кунлик иш билан ўз тирикчилигини ўтказиб юрганлар қийналмоқда. Мана ўшаларга ёрдам беришимиз керак. [...] Кўпроқ хизмат кўрсатиш тармоғида халқимиз қийналмоқда. Мана шуларнинг айримларида ишни жонлантирамиз деган ният бўлмоқда. Аммо у вақт келганича йўқ. 24-25 апрелда, насиб қилса, ўшанда кўрамиз. Шундан кейин қарор қабул қиламиз”, — деди президент.
Аввалроқ Жээнбеков фавқулодда ҳолат тартиби киргизилган ҳудудларда режимни 30-апрелга қадар узайтириш ҳақида фармонга қўл қўйган: Бишкек, Ўш ва Жалолобод шаҳарларида, шунингдек Ўш вилоятининг Новқат ҳамда Қорасув туманларида, Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида.
Ўз навбатида премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев бемор билан алоқада бўлган охирги одам топилгунга қадар карантин тўхтатилмаслигини билдирган.
21-апрелга келиб, Қирғизистонда коронавирусга чалинганларнинг сони 590 кишига етди.
Юқтирганларнинг кўпи Ўш вилоятида аниқланган — 150, шундан кейинги ўринда Бишкек турибди — 123 киши. Жалолобод вилоятида эса инфекцияга 105 киши чалинган.
Юқтириш ҳолатларининг энг ками Иссиқкўл ва Баткен вилоятларида қайд этилган — саккиз ва олти ҳолат.