Бир кадр билан: Бишкек мэриясининг муҳтожлар учун тайёрлаган озиқ-овқат тўплами

407
Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Президент Сооронбай Жээнбеков 20-апрелда коронавирус пандемияси сабаб эълон қилинган ФҲ шароитида муниципалитет муҳтожларга қандай ёрдам бераётгани билан танишиш учун шаҳар мэриясига борди.

Шаҳар мэри Азиз Суракматов ҳукумат озиқ-овқат тарқатилаётган 85 минг оиладан иборат рўйхат тайёрлаганини билдирди.

Бундай тўпламларни ҳозирда Бишкекдаги ва яқин орадаги қишлоқлар ҳамда участкаларда яшаган 40 мингдан ортиқ оила олган.

Тўпламлар ҳукумат, бизнес ва хайрия жамғармалари тарафидан берилган озиқ-овқат маҳсулотлардан иборат. Асосан тўплам пакетига ўсимлик ёғи, ун, макарон, гурунч, ловия, шакар ҳамда чой солинади.