ИИВ ички текширув хизматининг 12 ходими обсервацияга жўнатилди

380

ИИВдан 24.kg нашрига ИИВннг ички текширув хизматининг 12 ходими обсервацияга жўнатилгани хабар қилинди. ИИВнинг маълумоти бўйича, улар обсервация курсидан ўтиши керак, чунки «олдинги қаторда» ишлашган.

Айни вақтда ИИВ баридан анализ олиниб, биринчи тест коронавируснинг негатив натижасини кўрсатганини таъкидлади.

Мамлакатда 21-апрелга келиб коронавирус юқтириш ҳолатларининг сони 590 нафарга етди.

Юқтирганларнинг кўпи Ўш вилоятида аниқланган — 150, ундан кейинги ўринда Бишкек турибди — 123 киши. Жалолобод вилоятида эса инфекцияга 105 киши чалинган.

Юқтириш ҳолатлариннг энг ози Иссиқкўл ҳамда Баткен вилоятларида қайд этилган — саккиз ва олти ҳолат.