Ҳукумат ёрдамга муҳтож оилалар учун 122 млн сом ажратади.

351

Вице-премьер-министр Кубатбек Боронов тезкор штабнинг йиғинида давлат аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ёрдамга муҳтож қатламини қўллаш учун 122 млн сом ажратишини билдирди.Тегишли қарорга ҳукумат тарафидан қўл қўйилган.

Бороновнинг айтишича, ҳар бир оилага 800 сомлик озиқ-овқат тўплами тайёрланади.

“Аҳолининг жиҳатдан оз қатламига қўллов кўрсатиш бўйича иш тезлик билан олиб борилиб, ҳар бир муҳтож оила ёрдамсиз қолмаслиги керак. Ҳозирда уларни етказиш масаласи кўриб чиқилмоқда”, — деди вице-премьер-министр.

Бунга қадар пойтахт расмийлари 854 минг ёрдамга муҳтож оилага кўмак кўрсатилганини хабар қилган. Апрелнинг ўртасида ҳукумат мамлакат бўйича 200 мингдан ортиқ ёрдамга муҳтож оила борлигини маълум қилган. Шунга қарамай бу сон борган сари кўпаймоқда, чунки аксарият одамлар Қирғизистоннинг тўрт шаҳри — Бишкек, Ўш, Жалолобод ҳамда Норинда киргизилган ФҲ режими сабаб ишсиз қолган.

Чет мамлакатдаги мигрантларга ёрдам бериш ҳақида

Шунингдек Боронов Россия ва БААдаги қирғизистонликларга ёрдам кўрсатиш учун ҳукумат 15 млн сом ажратганини билдирди. Уларнинг орасидан кўпчилиги яшаш ва озиқ-овқатдан қийналиб, авиақатновлар тўхтагани сабаб юртига қайта олмаяпти.

“Бундан ташқари, ҳозирда ватанига қайта олмаётган чет ўлкадаги ватандошларни қўллаш, уларнинг ҳаёти учун вақтинчалик шароитларни тузиш, озиқ-овқат билан таъминлаш мақсадида Қирғизистоннинг Бирлашган Араб Амирлигидаги элчилигига – 5 миллион сом, Россия Федерациядаги бизнинг элчиликка эса 10 миллион сом ажратилган”, — деб билдирди Боронов.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир кеча-кундуз ичида мамлакатда COVID-19 юқтиришнинг 22 янги ҳолати аниқланганини билдирди. Жами бўлиб республикада 590 юқтириш ҳолати қайд этилди.

Касалхонада даволанаётган 367 киши бор, уларнинг ичидан 5 киши жонлантириш бўлимида.

Пандемия бошланган вақтдан бери мамлакатда COVID-19га чалинган 7 киши вафот этди. Касалхонадан инфекциядан тузалиб чиққанларнинг сони эса 216 беморни ташкил қилади.