Бир кадр билан: Қирғизистонга коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун Хитойдан шифокорлар келди 

506

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Хитойдан Қирғизистонга шифокорлар гуруҳи келганини маълум қилди. Хитойлик мутахассислар қирғиз шифокорларига коронавирусга қарши курашишдаги иш тажрибалари билан ўртоқлашади. 

Янги коронавирус инфекциясининг манбаи Хитой бўлган. Юқтиришнинг биринчи ҳолатлари 2019 йилнинг охирида Хубэй провинциясидаги Ухань шаҳрида аниқланган. Мартнинг сўнгида Хитой ҳукумати коронавирус инфекциясининг тарқалишини тўхтат олганини билдирган. 

Аввалроқ Қирғизистонга польшалик саккиз нафар шифокордан иборат делегация келган. Улар яна маҳаллий мутахассисларга тажрибалари билан ўртоқлашади.