Қирғизистонда бир сутканинг ичида коронавирусдан 68 киши шифо топди 

419

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев Қирғизистонда коронавирусдан яна 68 бемор тузалиб касалхонадан чиқарилганини маълум қилди. 

Энг кўп бемор Ўш вилоятида шифо топди  — 42 киши. Бишкек шаҳрида 10 , Ўш шаҳрида 7, Жалолободда 7, Норин ҳамда Баткен вилоятларида бир нафардан киши тузалиб уйларига чиқарилди. 

Шу билан Қирғизистонда жами бўлиб 201 киши COVID-19дан шифот топди.

Қирғирғизистонда жами бўлиб 568 кишида коронавирус аниқланди. Касалхоналарда 360 киши даволанмоқда. Уларнинг ўн олти нафари оғир аҳволда — касалхонанинг жонлантириш бўлимига саккиз бемор ўтказилди. Мамлакат бўйича коронавирус юқтирган етти киши вафот этди.