Хоҳлаган киши хусусий лабораторияда коронавирусга анализ топшира олади — ССВ

536

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев билдиришича, яқин икки кунда ҳар бир истаган киши хусусий лабораторияда коронавирус инфекциясига анализ топшира олади.

“Бугунги кунда Бонецкий лабораториялар тармоғи Карантин ҳамда фавқулодда хавфли инфекциялар республика марказининг базасида Давлат лаборатория уюштирди. Яқин кунларда у ерга мурожаат қилиб, ПЧР-тестини топширса бўлади”, — деб билдирди Усонбаев.

Унинг айтишича, тестнинг нархи тахминан 2000 сом бўлади.

Усонбаев мамлакатда коронавирусни аниқлай олувчи ПЧР тестлар етарли деб қўшимча қилди.

“Қўшимча сотиб олиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бугунги кунда захирада 40 минг ПЧР тест-тизимлари мавжуд”, — деди Усонбаев.

17-апрелда, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) COVID-19га 6,5 мингдан ортиқ тадқиқотларни ўтказиш учун Қирғизистонга 64 ПЧР тест-тизимини берган. Бу ЖССТдан гуманитар ёрдам қатори келаётган учинчи партия бўлиб ҳисобланади. Февраль ва март ойларида Қирғизистонга 2600 тест тўплами олиб келинган.

ЖССТ COVID-19 вирус инфекциясини аниқлашда бу энг аниқ ва ишончли усул эканини таъкидлайди. У касални эрта аниқлашга ёрдам беради.

20-апрелга келиб, Қирғизистонда коронавирус 568 кишида аниқланиб, уларнинг ичидан етти нафари вафот этди. Бундан ташқари, инфекция юқтирганларнинг 140 — тиббиёт ходимлари.

Қирғизистонда пандемия вақтида жами бўлиб бу инфекциядан 201 киши шифо топган.