Ўшда тадбиркорларни норозилиги ортидан алкоголь сотишни тақиқлаган буйруқ кучини йўқотди 

361

Ўшдаги фавқулодда ҳолат киргизилган ҳудудларда спиртлик ичимликларни сотишга қайтадан рухсут берилди.  Комендатурадан маҳаллий тадбиркорлар ишлари тўхтаб қолганига норози бўлишгани сабаб қабул қилинган буйруқ кучини йўқотди деб айтилди. 

«Биз 200дан ортиқ фуқаронинг таклифларини ҳисобга олиб, тегишли мутахассислар билан маслаҳатлашиб бу буйруқни чиқарганмиз. Афсуски маҳаллий ҳукумат вакилларининг ҳам қарорлари керак экан, ҳозир ер-ерларда муҳокамалар бўлмоқда. Қайт кучига кириб қолиши мумкин», — деди Ўш комендатурасининг маълумт маркази ходими Жениш Аширбаев.

Ўш шаҳрининг ва Ўш вилоятининг Қорасув, Новқат туманларининг коменданти Малик Нурдинов 13-апрелда мазкур ҳудудларда фавқулодда ҳолат вақтида спирт ичимликлари сотишни тақиқловчи буйруқ чиқарган. Бундай чорани маст ҳолатдаги ҳайдовчиларнинг кўпайганига боғлиқ ва оилавий зўравонлининг олдини олиш мақсадида қабул қилингани айтилган. 

Шунингдек  алкоголь вирусдан сақламаслигини, ундан  антисептик ясаш мумкин эмаслигини сабаб қилишган. 

Қирғизистонда 17-апрелга келиб коронавирус юқтирганларнинг сони 489га етди — 208 нафари Ўш вилоятида қайд этилган. Уларнинг орасидан 73 фуқаро Ўш шаҳрининг турғунлари.