Президентнинг янги вице-премьер билан учрашувида қандай масалалар кўтарилди?

413

Президент Сооронбай Жээнбеков 17-апрелда ойнинг бошида хизматига киришган янги вице-премьер-министр Аида Исмаилова билан учрашди. Йиғилишда коронавирус тарқалишининг олдини олиш, мамлакатда эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш, шунингдек, тиббиёт ходимлари ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш масалалари кўтарилди.

Жээнбековнинг таъкидлашича, мутахассислар таҳлилига кўра, мамлакат яқин орада инфекция тарқалиши энг юқори “чўққисига” чиқади. У беморларни даволашда коронавирус инфекциясини юқтириб олмаслик рискини камайтириш учун тиббиёт ходимларини шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаб, уларнинг меҳнат ҳақларини ҳамда қўшимча берилувчи тўловларни ўз вақтида бериш кераклигини таъкидлади.

17-апрелга келиб, вирус юқтириб олган шифокорларнинг сони 116га етди. Исмаилова билдиришича, уларнинг ичидан 36 нафари шифокор, қолгани кичик ва ўрта тиббиёт персонали ҳамда бошқа ходимлар.

Унинг айтишича, барча тегишли қўшимча тўловлар шифокорларга ўз вақтида тўлаб берилади. “Бу мақсадда 38,5 миллион сом ажратиб берилган, апрель ойида 132 миллион сом бўлиб бериш режалаштирилмоқда”, — деб билдирди вице-премьер-министр.

Шунингдек, Исмаилова яқин кунлари коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш ҳамда тажриба алмашиш учун Хитой ва Польшада тиббиёт мутахассисларининг келиши кутилаётганини маълум қилди.

Бундан ташқари, президент вирусга боғлиқ ҳозирги вазият, гуманитар ёрдамнинг ҳамда фуқаролар билан ташкилотлардан махсус ҳисобга тушаётган маблағлар ва уларнинг бўлиштирилиши тўлиқ ҳамда ошкора маълумот бериш зарурлигига тўхтаб ўтди.

“Ёрдамга муҳтож бир киши тегишли ёрдамсиз қолмаслиги керак”, — деб таъкидлади Жээнбеков.

Бу орада нималар содир бўлмоқда?

Ҳукумат инфекцияга чалинган шифокорларга бадал тўлаб беришни ваъда қилган — вирус юқтириш ҳолатига 200 минг сом, вафот этган ҳолатига бир миллион сом. Шунга қарамай ҳукумат шифокорларнинг орасидаги коронавирус юқтириш вазиятларининг барини текширишни кўзлайди. Айни вақтда шифокорлар ҳимоя воситаларининг сифатсизлигидан шикоят қилишган, шундан кейин уларни нотўғри маълумот бердик деб айттириб, кечирим сўратишган. Шифокорлар мамлакатнинг турли минтақаларида етакчилик томонидан ҳимоя воситаларининг етишмаслиги, сифатсизлиги ёки ўзлаштирилиши бўйича шикоят қилишган.

Шифокорларга босим ўтказишлар ҳамда уларнинг кечирим сўраганлари депутатларнинг эътиборини тортган. Улар Бош прокуратурадан МХДҚ ҳамда ҳуқуқ тартибот органларининг тиббиёт ходимларига босим ўтказиб-ўтказмаганини текширишни, шунингдек босим қилишни тўхтатишни талаб қилишган.

Бундан ташқари, депутатлар ФҲ ҳамда ФВ вақтида тиббиёт ходимларининг ҳуқуқларини кучайтиришни таклиф қилишган. Масалан, у ерда шундай пункт бор — тасодифан тиббиёт ходими вафот этса, унинг оиласига охирги эгаллаган хизмати бўйича 20 йиллик пул миқдоридаги маблағ тўлаб берилиши керак.

17-апрелга келиб, коронавирус юқтиришнинг 489 ҳолати қайд этилган. Уларнинг 370 нафари касалхоналарда даволанмоқда, 114 киши тузалиб касалхонадан чиқарилган, яна беш киши вафот этган.