Суд тўлов терминалини ўғирлашда гумонланганларни уй қамоғига чиқариб юборди

389

Тўлов терминалини ўғирлашда гумонланганлар тергов вақтида уй қамоғига қўйиб юборилди. Бу ҳақда Бишкек комендантурасининг матбуот хизмати маълум қилди.

“Гумондорларни қўйиб юбориш қарорини Свердлов туман суди қабул қилди. Гумондорлар бунгача вақтинча сақлаш ерида бўлишган”, — деб жавоб берилди комендантурадан.

7-апрелга ўтар кечаси Бишкек марказидан номаълум одамлар тўлов терминалини ўғирлаб кетган. Терминал ичида 61 минг сом бўлган.

Бишкек ШИИБнинг ходимлари гумондорларни “Хавфсиз шаҳар”нинг камералари орқали топган. Улар 1997, 1990 ҳамда 1991 йили туғилган шахслар бўлиб чиққан.

Мазкур факт Свердлов тумани ИИБинда ҚЖУРга қайд этилиб, Жазо кодексининг “Ўғирлик” моддаси бўйича судгача текширув бошланди.