“Биз сизга ўзимиз қўнғироқ қиламиз”. Ишсиз қолмаслик учун қайси соҳага топшириш керак?

939
Иллюстрация: Kloop.kg учун Дарья Удалова тайёрлади

Яқинда минглаб абитуриентлар УРТнинг сертификатларини кўтариб олиб университет айланиб, келажагини танлайди. Айримлари ўсмир ёшидаёқ ким бўлишни исташини билса, айримлари бу қадамни эндигини босиб ўтиш арафасида.

*Коронавируснинг пандемияси сабаб УРТ номаълум муддатга жилдирилган. Аммо биз абитуриентлар нима бўлганда ҳам университетга топшира олишади деб умид қиламиз.

Қаҳрамонимизнинг исми — Элвира Калмурзаева. У журналист бўлишни орзу қилиб, тегишли факультетга ҳужжатларини топширган. Элвира кабилар етарлича кўп. Ҳар бир бешинчи талаба гуманитар фанларни танлайди, уларнинг ичида журналистика, лингвистика ва психология бор.

Аммо гуманитар фанларни ўқиб, битириб чиққан талабаларга талаб борми? Қирғизистонда меҳнат бозори уларга қанча кўп иш ўринларини таклиф қилишга тайёр? Бошқа мутахассислар бўйича ҳолат қандай?

Бу саволларга жавоб олиш учун биз Қирғизистоннинг меҳнат бозоридаги вакансияларни ўрганиб чиқдик.

Бунинг учун биз Қирғизистонда иш қидириш бўйича энг оммабоп сайтлардан (job.kg, employment.kg ва headhunter.kg) ҳамда “Империя кадров” агентлигидан маълумотларини сўраб олдик. Уларнинг ичидан бизга Headhunterгина беш йиллик тўлиқ маълумот бера олди.

Шундан кейин биз мазкур тўрт сайтдан ва Давлат кадрлар хизматининг сайтидан муҳим маълумотларни юклаб олиб, уларни ўрганиб кўрдик. Ҳар бир сайтдаги вакансияларни ОЎЮнинг талабалари таълим олган 10 категорияга ажратдик. Сайтларнинг маълумотларини ўзаро таққослаб, биз Headhunter.kg бошқа сайтлар каби бўш иш ўринларининг тақсимланиши ва сўнгги беш йил ичида ундан фойдаланганлигини англаб, унинг охирги беш йилдаги маълумотини фойдаландик. Бизнинг анализда сайтларнигина маълумотлари ҳисобга олинди, “танишлар” орқали ёки ходим аризачининг тўғридан-тўғри чақируви ҳисобга олингани йўқ. Масалан, бу қишлоқ хўжалик секторига тегишли — бундай вакансиялар иш излаш сайтларида эълон қилинмайди.

Маълум бўлишича, гуманитар фанлар бўйича иш жуда оз экан — олий билим керак бўлган барча вакансиялардан икки фоизигина. Умуман олганда, бу сайтдаги энг кам талаб қилинган тармоқлардан бири, унга бўлган талаб, афсуски беш йил ичида ўсмаган.

Гуманитар соҳа вакилларига вакансия жуда оз

Headhunter.kg сайтидаги вакансияларнинг фоиздаги улуши (2015-2019-йиллар оралиғидаги ўртача ҳисоб). Қирғизистоннинг ОЎЮларидаги таълим тармоқлари бўйича ажратиб кўрсатилди.

У ҳолда Қирғизистонга кўпроқ қандай мутахассислар керак?

Бизнинг таҳлил вакансияларнинг улуши талабалар улушига қараганда кўпроқ бўлган тўрт “истиқболли” соҳани аниқлади: менежмент, экономика, сервис ва табиатшунослик мутахассислари (геологлар, кимёчилар, биотехнологлар в.б.).

Охирги беш йил ичидаги барча вакансияларнинг ярми — иқтисод ҳамда менежмент тармоғи. 31% бўлажак маркетологлар, эйчар-мутахассислар, координатор ҳамда координаторлар ишлаган менежмент тармоғига тўғри келади. Айни вақтда талабаларга бу тармоқ у қадар ҳам қизиқ эмас: барча ўқувчиларнинг ичидан фақатгина 4 фоизинигина менежер бўлишни истайди. Экономистларнинг бозорида тафовут унчалик кўп эмас: бўш иш ўринларининг 20 фоизи талабаларнинг 17 фоизига тўғри келади.

Вакансияларнинг кўпи менежмент тармоғида, аммо уни оз талабалар танлайди

Тармоқлар бўйича вакансияларнинг ва талабаларнинг фоизи, 2015-2019-й. оралиғидаги ўртача кўрсаткич

Кўриниб тургандек, тармоқларнинг кўпида “талабаларнинг фоизи” “вакансияларнинг фоизига” нисбатан кўплик қилади. Нима учун бундай бўлмоқда?

Илгиз Эдил ўғли

“WIND” рекрутинг компаниясининг директори Илгиз Эдил ўғли мактабни тугатгач абитуриентларнинг аксарияти “нима иш қилишини хоҳлашини тўлиқ тушуна олишмаётганини” айтади.

“Кўпинча абитуриентлар нотўғри танлов қилиб, ота-оналари уларнинг келажагига салбий таъсир кўрсатишмоқда. Ҳозир дунё тез ўзгараётгани боис бир авлод келажакда кейинги авлод учун нима янги нарса бўлишини олдиндан айта олмайди. Кўпчилик ҳолларда ота-оналар ўз ҳаёт тажрибаларини беришни ёки болаларининг ўз ишларини давом эттиришини исташади”, — дейди у.

Унинг айтишича, қирғиз оилаларида фарзандларни кўпинча “роллар бўйича тақсимлаб қўйишади”: бирини органда, иккинчисини шифокорликка, учинчисини банк соҳасига. Шу боисдан талабалар меҳнат бозорида талаб ва таклиф оз бўлган мутахассисликлар бўйича ўқишга бориб қолишади.

“Make Nova” рекрутинг фирмасини бошқарган Алина Макенова компанияси ишлай бошлаган икки йилдан ортиқ вақтдан бери иш берувчилар юрист ва бухгалтер қидириб бир мартадан мурожаат қилишганини айтади. Компаниялар кўпроқ маркетологларни, сотув бўлимига ходимларни ва дастурчиларни қидиришади — бу унинг ширкатидаги юздан ортиқ вакансия.

Аммо юридик факультетлар аввалгидек оммавийлигича қолмоқда. Қирғизистондаги ҳар бир ўнинчи талаба — бўлажак юрист. Афсуски, улар учун янгилигимиз кўнгилни илитмайди:

Юристлар учун вакансиялар жуда кам — масалан, 2019 йил улар бор-йўғи 1% бўлган, қолганлари қаерга жойлашиши эса мавҳум;

Айни вақтда юристларга бўлган талаб ва таклиф бошқа тармоқларга қараганда қаттиқ камаймоқда.

Беш йил аввал ҳар бир ўнинчи вакансия юристлар учун очилган бўлса, ҳозир унинг ҳар 100тасигина юристларга очиқ.

Менежмент тармоғида эса бари аксинча: беш йил аввал ҳар бир тўртинчи вакансия мазкур соҳа учун бўлса, ҳозир ҳар бир учинчиси бўлиб қолди ҳамда бу меҳнат бозоридаги энг оммавий тармоқ.

Иқтисодчилар бўйича воқеа эса бир оз бошқача — банк мутахассислари, ҳисобчилар ва суғурта агентликларига талаб камая бошлаган — уларга нисбатан талаб ва таклиф икки ҳиссадан ортиқ камайиб кетган. Шунга қарамай улар учун бўш иш ўринларининг улуши аввалгидек юқори— бутун бозорнинг 15%.

Аммо шунга қарамай, афтидан, талабаларни бу икки тармоқ у қадар қизиқтирмайди шекилли. Масалан, бўлажак иқтисодчиларнинг сони беш йилда учдан бирга камайган : таҳсил олганларнинг улуши 21 фоиздан 14 фоизгача тушиб кетган. Менежментга эса ўқиганларнинг фақатгина 4% яқинигина тўғри келади.

Иш берувчи билан талабаларнинг истаклари қандай қилиб ўзгарган?

2015-2019-йилларга нисбатан вакансиялар билан талабаларнинг фоизлик улуши

Талабаларнинг орасида қизиқиш барқарор ортиб бораётган тармоқ — бу соғлиқни сақлаш тармоғи. Айни шу ерда ўқиганларнинг улуши беш йилда деярлик икки ҳиссага ўсган. Аниқроғи, яқин келажакда бизда диплом олган ёш шифокорлар оз бўлмайди. Аммо, бизнинг маълумот бўйича, шифокорларга нисбатан талаб ва таклиф етарли даражада барқарор эмас: ўртача беш йилда шифокорларга вакансияларнинг бўлган 7 фоизгина тўғри келмоқда.

Бошқа соҳалар

“Нотўғри” ўқишга топшириб олсангиз нима қилиш керак?

Алина Макенованинг айтишича, агар одамга мутахассислиги ёқмаса ёки унга талаб йўқ бўлса — доимо янгисини ўрганиб олса бўлади.

Алина Макенова

“Ҳар турли ишдан уялмаслик керак — официантдан бошлаб сотув бўлимининг ходимигача ўзингни синаб кўрсанг бўлади. Ўз-ўзингни ўқитсанг бўлади. Агар инглиз тилингиз йўқ бўлса, уни йўқ деганда бошланғич даражада етарли қилиб ўқиб ўрганса бўлади. Инглиз тилни талаб қилган халқаро компаниялар кўп”, — дейди у.

Бизнинг Элвирани унутиб қолмадингизми? У бир йил ўқигандан кейин журналист учун бакалавр даражаси умуман мажбур эмаслигини тушунган. Шундан кейин бошқа гуманитар мутахассисликка ҳужжат топширади — инглиз тили.

Бу мутахассислик бўйича бир йил ўқиб, дебатга қизиқиб кетади. У бошқа иштирокчилар билан глобал масалаларга, иқтисодий ва ижтимоий мавзуларга боғлиқ дебатларга чиқа бошлайди.

Балки ишонмассизлар, аммо Элвира ҳужжатларини олиб кетиб, учинчи марта ўқишга топширади, бу сафар у халқаро алоқалар факультетига.

“Ўша вақтда мутахассисликни алмаштириш учун қайтадан биринчи курсга ўтириб имтиҳон топшириш керак эди. Мен тўрт йилнинг ўрнига олти йил ўқидим”, — дейди Элвира.

Ҳозирда Элвира Калмурзаева — уч йилдан ортиқ бошқариб келаётган IDEA ташкилотининг ижрочи директори бўлиб ишлайди.

“Шунча марта [факультет] алмаштириб, бу тўғри ёки нотўғри танлов бўлиб қоладими деб қўрқиб юрдим. Учинчи марта алмаштирса ҳам ёқмай қолиб, шунчаки вақт сарфлайманми деб ўйлаб юрдим. Аммо ҳозир афсусланмайман. Мени буни ўз бошимдан ўтказган нодир тажриба деб ҳисоблайман”, — дейди Элвира.

Келажакнинг касбини қандай қилиб танлаш кераклиги ҳақида экспертларнинг маслаҳати:

— Вакансия танлашда “кенгроқ қараш” керак: молиячи эмас, маълумотлар-таҳлилчиси

— 5 ёки 10 йилда қайси мутахассисликларга талаб кўпайиб, қайсилари йўқолишини текширинглар

— Меҳнат бозорида омон қолиш учун мутахассисликнинг етарли даражада мослашувчан бўлишини қаранглар

— Кўплаган мутахассисликлар оффлайнга ўтмоқда, шу сабабдан, касб танлаётганда буни ҳисобдан чиқарманг

— Мутахассислигингиз агар “бир оз IT” тармоғини қўшса қандай бўлишини ўйлаб кўринг

P.S. Маълумотларни таҳлил қилиб чиққандан кейин биз бир неча қизиқарли жиҳатларни топдик:

  • Агар сиз юрист бўлсангиз ва иш тополмай юрган бўлсангиз, унда давлат хизматига назар солиб кўринг. У ерда у қадар кўп тўламаса ҳам юристлар учун бўш ўринларнинг энг кўп улуши биргина давлат кадрлари хизматининг сайтида бўлган. Шунингдек юристлар учун вакансияларнинг кўпи job.kg сайтида бўлиб чиқди.
  • Агар сиз техника йўналишида мутахассис бўлсангиз, у ҳолда сиз учун бўш ўринларнинг кўпи Headhunter.kg ҳамда Job.kg сайтларида.
  • Хизмат кўрсатиш (сервис) тармоғининг мутахассисларига ишни Job.kgдан қидириш қулай.
  • Гуманитарийлар учун employment.kg ва давлат кадр хизмати бошқаларга қараганда кўп хизмат таклиф қилади.

 

Муаллифлар: Азиза Раимбердиева ва Айзирек Иманалиева

Маълумотларнинг скрейпинги: Анна Бойко

Графика ва верстка: Азиза Раимбердиева

Дата-муҳаррирлар: Анастасия Валеева, Айзада Тома

Таржимон: Давронбек Насибханов

Мазкур мақола ҚРдаги USAIDнинг қўллови ва Жаҳон банки, DFID ва IDEM билан ҳамкорликда амалга ошган “Қирғизистондаги Интерньюс”ни “Медиа-К” лойиҳасининг дата-журналистика бўйича дастурнинг стипендиантлари тарафидан тайёрланди. Дастур ментори Анастасия Валеева. Мақоладаги фикрлар ва хулосалар “Интерньюс”нинг ҳамда унинг ҳамкорларининг фикри билан мос келмаслиги мумкин.