Хитой нашри «Қирғизистон Хитойнинг ери бўлган» деган мақола чиқардию Бу нима учун муҳим?

965
toutiao.com сайтида эълон қилинган Қирғизистоннинг харитаси. Сурат: tuitao.com

Хитойнинг toutiao.com сайтида Қирғизистон ҳақида мақола эълон қилинди. Унда Қирғизистон қадимда Хитойга тегишли бўлган деб айтилган.

Қозоғистонлик блогер ва фаол Серикжан Билаш материалдаги ҳар бир сўзни қозоқчага таржима қилиб, видеога чиқарган. Хитой мақоласининг мазмуни қуйидагича: “Қирғизистон мустақиллик олгандан кейин нима учун Хитойнинг қарамоғига қайтгани йўқ?”

Мақолада Қирғизистон Хан династиясининг давридан бошлаб минг йил давомида Хитой ҳудудига кирар эди, аммо Рус империяси бу ерларни босиб олган деб айтилади.

“1864 йили Рус империяси қувватини йўқотиб қўйган Цин императорини шимоли-ғарбидаги ҳудудни тарк этишга мажбур қилган. [...] Умуман олганда Хитой 510 минг квадрат километр ҳудудидан айрилган. Ўшанда бутун Қирғизистон мана шу ҳудуднинг ичида туради. Қирғизистон Монголия каби қадимдан бери Хитойнинг ҳудуди”, — деб таржима қилган блогер мақолани.

Хитой нашрининг материалида қирғизларнинг ерлари Хитойнинг қарамоғида бўлиб турганда уларнинг бари бой бўлган деб ҳам айтилади.

“Ҳозир дунёдаги энг қашшоқ ўлка. ЯИМи жон бошига бўлганда 1000 доллардангина тўғри келади”, — деб айтилади мақолада.

Мақола эълон қилинаётган вақтгача Қирғизистоннинг ТИВи бу мақола бўйича позициясини билдирувчи изоҳ бергани йўқ.

Қирғизистон ҳақидаги мақола эълон қилинган Хитойнинг tuotiao.com нашрининг идораси Пекинда жойлашган. Нашр Хитой ҳукумати билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилади. Унинг ўқувчиларини сони тахминан 750 млн кишини ташкил қилади.

Бу нима учун муҳим?

Қирғизистон Хитойга чегарадош бўлиб, айни вақтда Хитойнинг “Эксимбанк” давлат банкидан 1,7 млрд доллар кредит олган. Бу маблағ мамлакатнинг ташқи қарзининг 43% кўпини ташкил қилади.

Американинг Center for Global Development аналитика марказининг тадқиқотчилари қарзнинг қиймати сабаб Қирғизистонни Хитойнинг олдида “молиявий жиҳатдан қарам” деб аташган.

Кредитларнинг бири — 386 млн доллар Бишкек ИЭМини янгилаш учун олинган. Бу лойиҳада коррупция аниқланиб, юқори хизматдаги бир неча собиқ амалдорлар бу иш бўйича айбланувчи қатори ўтишмоқда. Қирғизистон Хитойга 492,4 млн доллар қайтариб бериши керак.

Қирғиз ҳукумати билан “Эксимбанк”нинг ўртасидаги битим келишувида шундай пункт бор: агар давлат фоизларни ёки кредитни ёпа олмаса, у ҳолда Хитой халқаро арбитражда истаган активни талаб қила олади.

Келишув бўйича, кредитга боғлиқ барча тортишувлар Хитойда жойлашган Гонконгдаги халқаро арбитраж марказида ҳал қилинади.

Мамлакатдаги коронавируснинг пандемияси сабаб президент Сооронбай Жээнбеков Хитойга қарзни тўлаш муддатини узайтириш имкониятини илтимос қилиб мурожаат қилган.

Муҳаррирлар: Анна Капушенко, Айжамал Джаманкулова.