БМТ 11 йил аввал судланган сузоқлик кишидан кўрсатма қийноқлар остида олинганини билдирди

Бирлашган миллатлар ташкилотининг Инсон ҳақлари бўйича қўмитаси Сузоқ туманининг турғуни Жанишбек Халмаматов ўн бир йил аввал қийноқларга дучор бўлганини тасдиқлади. Бу ҳақда «Клооп»га «Справедливость» («Адолат») ташкилотидан билдиришди.

Халмаматов 2009 йилнинг 1-майида одам ўлимига сабаб бўлган аварияда гумонланиб қўлга олинган. У ўзининг қўшниси автомобили билан уриб олишда гумонланган, жабрланувчи кейинчалик вафот этган. Халмаматов дастлаб айбини тан олмаган.

Марҳумнинг яқинлари ҳамда Халмаматовнинг қариндошлари эса айбланувчи ерда ётган қўшнисини кўриб уни уриб кетганларнинг ортидан машинаси билан қувиб етишга ҳаракат қилган деб айтишган.

«Жанишбек машинаси билан қувган, аммо ета олмаган. Воқеа бўлган ерга келганда милиция ходимлари жабрланувчини касалхонага олиб кетишган бўлади. Кейинчалик гумондор қатори Жанишбек қўлга олинади», — деб 2011 йили Халмаматовнинг қариндошларига таяниб ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотидан маълум қилишган эди.

2011 йилнинг 24-мартида Сузоқ тумани суди Халмаматовни айбдор деб топиб 9 йилга озодликдан ажратишади.

Қийноқлар бўйича судлашув

«Бизнинг ташкилотга Халмаматовнинг яқинлари уни аниқ айтганда қўлларида кўтариб олиб келишган», — деб ҳисоблайди «Справедливость» ташкилотининг юристлари.

Қийноққа учраган Жанишбекнинг яқинлари Жалолободдаги «Справедливость» ташкилотининг ёрдами билан вилоят прокуратурасига мурожаат қилишган. Натижада қийноқ фактлари бўйича Сузоқ туман ИИБининг тўрт ходимига нисбатан иш қўзғаган.

Қийноқлардан ташқари милиционерларга «Соғлиққа атайин унча оғир бўлмаган зарар етказиш», «Хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш» ҳамда «Ноқонуний қўлга олиш ёки қамоққа олиш» моддалари билан айб қўйилган. Лекин милиция ходимлари ишдан четлатилмаган.

Халмаматов ўзи тергов қамоғида ўтирган. Жанишбекнинг эҳтиёт чораси бир неча бор алмаштирилган. Ҳуқуқ ҳимоячилари «Халмаматов охиригача қатъий турган» деб белгилашади.

2011 йилнинг 8-декабрида Олий суд милиционерларни оқлаб ишни тўхтатади. Бунга қадар ҳуқуқ тартибот органларининг ходимларини туман ва вилоят судлари оқлаган. Шу билан миллий даражада ҳимоянинг барча ҳуқуқий усуллари қўлланилган бўлади.

«Далиллар базаси ҳам, гувоҳларнинг кўрсатмалари ҳам бор эди. Нодир учровчи модда билан иш қўзғалган, прокуратуранинг ҳам қўллови бор эди. Аммо судда бари бир ҳукмдан бекор қилинди», — деди «Справедливость» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг етакчиси Валентина Гриценко.

БМТга шикоят

«Справедливость» такшилоти 2012 йилнинг 13-сентябрида БМТнинг Инсон ҳақлари бўйича қўмитасига шахсий ариза билан мурожаат қилган. Ариза икки йилдан кейин қўмитада қайд этилган. Орадан 11 йил ўтгандан кейин БМТ Халмаматов қийноқларга учраган деб топиб, давлат органлари қийноқлар ҳақида аризани етарли даражада тергов ўтказмаганини билдирди. Шунингдек Халмаматовнинг айбни бўйнига олганининг асосини қийноқлар тузади дейишди.