Қирғизистонда коронавирус юқтирганларнинг сони 449га етди

494

15-апрелга келиб мамлакатда коронавирус юқтирганларнинг янги 19 ҳолати қайд этилди. Унинг беш нафари Бишкек шаҳрида, ўн иккиси Ўш шаҳрида, икки нафари Ўш вилоятида. Уларнинг ичидан 14 нафари аёл, беш нафари эркак. 

Янги касал юқтирганларнинг ўн беши тиббиёт ходимлари. 

Шу билан вирусни юқтириб олганларнинг сони 449 кишини ташкил қилди. Уларнинг 224 нафари аёл, 205 нафар киши эркак. Ҳудудлар бўйича: Жалолобод вилоятида – 93, Ўш вилоятида – 130, Ўш шаҳрида – 71, Чуй вилоятида – 28, Бишкек шаҳрида – 82, Баткен вилоятида – 5, Норин вилоятида – 34, Иссиқкўл вилоятида – 6.

Ўпка касалига чалинган 5 киши вафот этиб, жами 78 киши тузалди. 366 киши стационарда даволанмоқда. Уларнинг аҳволи «қаноатланарли».Унинг ичидан 11 киши оғир аҳволда — етти нафари реанимацияда ётибди.

Умумий тадқиққа 28 222 намуна келиб тушган, 27 033 кишининг таҳлили чиққан. Бир сутканинг ичида 981 таҳлил ўтказилди.