Қирғизистонда коронавирус билан омон қолганлар сони 78 кишига етди

404

Қирғизистонда 15-апрелга келиб касалхонадан етти бемор тузалиб чиқди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев брифингда маълум қилди.

Ўш вилоятлар аро клиникасидан икки, Бишкек шаҳридан беш беморнинг коронавирусга қайтадан олинган таҳлиллари негатив натижа кўрсатган.

Мамлакатда ўпка касали 449 кишида аниқланди. Беш киши вафот этиб, жами 78 бемор тузалиб касалхонадан чиқарилди. Коронавирусга чалинганларнинг 98 нафари тиббиёт ходими бўлмоқда.

366 нафар киши эса касалхонада даволанмоқда. 11 нафар киши беморнинг аҳволи оғир — етти киши реанимацияда ётибди.