“Газпром Кыргызстан” апрелда табиий газнинг нархини ҳозирча қимматлатмайдиган бўлди

438

“Газпром Кыргызстан” компанияси 2020-йилнинг апрелида табиий газнинг тарифини қимматлатмаслигини хабар қилди.

“Иқтисодий активликнинг тўхтаб туриши ва коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетиш хавфи сабабли ижтимоий-иқтисодий вазиятни ҳисобга олиб, ҳукумат билан консультация ўтказишнинг натижасида апрель ойида 2020-йилнинг мартида тарифлар кучида бўлишини билдирамиз”, — деб айтилади компаниянинг баёнотида.

Демак аҳоли учун газнинг бир кубометрининг баҳоси 15,5 сом, бизнес учун эса — 18,7 сом бўйича қолди. Табиий газ учун тарифлар ҳар ойда қайтадан ҳисобланиб туради.

Бунга қадар “Газпром Кыргызстан” табиий газининг кубометри учун 2,3 сомга қимматлаётганини хабар қилган.

Бир кубометр газнинг нархи аҳоли учун 17,6 сом, бизнес учун эса 21,3 сомга қимматлаши айтилган эди.

Компаниядан тарифларнинг қимматлашини бир доллар учун 82 сомни ташкил қила бошлаган долларнинг расмий курси ўсишига боғлиқ деб тушунтирган.

“Газпром Кыргызстан” — Қирғизистоннинг истеъмолчиларини табиий газ билан таъминлашнинг барча функцияларини бажарувчи табиий монополия. Устав капиталида компаниянинг 100% улуши Россиянинг “Газпром” компаниясига тегишли.