Мамлакатда коронавирус юқтирган шифокорларнинг сони 83 кишига етди

466

Бош вазир ўринбосари Кубатбек Боронов парламент қўмиталарининг йиғинида 83 шифокорнинг коронавирус юқтиргани тасдиқланганини билдирди.

Унинг айтишича, инфекцияни юқтирган 430 кишининг ичидан 18,5% шифокорлар.

Коронавирус 26 шифокорга, ўрта тибперсоналнинг 35 (ҳамшира, лаборант, ёрдамчилар), кичик ва техперсоналнинг 22 ходимига юқди.

«Юқтиришнинг ҳар бир ҳолати бўйича комиссия ишламоқда. Бу борада иш давом этмоқда», — деб қўшимча қилди Боронов.

Ҳукумат шифокорларга, агар улар коронавирус юқтириб олса компенсация тўлашни ваъда қилган. Аммо дастлаб улар юқтиришнинг барча вазиятларини суриштиришни режалаштирмоқда, чунки шифокорлар қоидаларни сақламаган бўлиши мумкин деган таҳминлар бор.

Айни вақтда, тиббиёт ходимлари бир неча марта ҳимоя воситаларининг етишмаслигига ёки уларга сифатсиз ниқоблар билан костюмлар берилаётганини айтиб шикоят қилишган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳимоя воситалари етарли эканини билдирган, куч органлари эса ёлғон маълуомт тарқатганлиги учун тиббиёт ходимларини кечирим сўрашга мажбур қилмоқда.

Юқтирганларга компенсация беришданг ташқари, ҳозирда ҳавфли ишга жалб қилинган шифокорларнинг ҳаммасига ҳам қўшимча тўловлар берилиши керак.

Уларнинг у қадар катта бўлмаган маошига ҳар ойда 29 минг сомдан 46 минг сомга қадар қўшимча ҳақ тўланиши лозим. Тўловларнинг миқдори шифокорларнинг тажрибасига ва вирус юқтириш марказларила бўлган вақтига боғлиқ бўлади.

Қирғизистонда коронавирус юқтириш ҳолатларининг сони 430га етди. Жами бўлиб пандемия бошлангандан бери COVID-19и бор беш киши вафот этди.