Кимсанов: Матраимов «Азаттык»нинг журналистини «тирик ёки ўлик» олиб келишни буюрган

468
Эмиль Кимсанов

Қисқача:

Собиқ божхоначи Эмилбек Кимсанов билдиришича, божхона етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов “Азаттык” радиосининг суриштирувчи журналисти Али Токтакуновни “тирикми-ўликми менга олиб келасизлар” деган буйруқларни берган.

Бундай билдирувни у Санкт-Петербургда қўлга олиниб, Қирғизистонга экстрадиция бўлгандан кейинги илк видеомурожаатида тарқатди.

Видеомурожаат Кимсанов ТИЗО-1га ўтказилган куннинг эртасига пайдо бўлган, аммо у тергов изоляторида ёзилмагани аниқ.

Кимсанов исбот қатори Матраимов билан хат ёзишув дейилган чатни ва Токтакуновга алоқадор Прагадаги манзилларни кўрсатган.

Токтакунов ўзи видеода унинг шахсий маълумотлари ҳамда Чехиядаги манзили кўрсатилганини тасдиқлади.

*Токтакунов — Қирғиз божхонасидаги коррупция, контрабанда ҳамда Қирғизистондан 700 млн доллардан ортиқ чиқарилган пул бўйича кўламли журналистик суриштирувнинг муаллифларидан бири. У суриштирувни “Азаттык”, “Клооп” ва OCCRP нашрлари биргаликда 2019-йили чиқаришган. Суриштирувнинг устидаги иш таъқиблар ҳамда таҳдидлар билан ўтган. Токтакунов ўзи Чехияда ишлайди. Унда “Азаттык” радиосининг бош офиси жойлашган. Журналистик суриштирувнинг чиқишига оз қолганда маълумотчи Айэркен Саймаити ўлдирилган. Мазкур тадбиркор божхонадаги контрабандани бошқарган Абдуқодир кланига ишлагани бўйича далилларни келтириб берган. Шунингдек Саймаити контрабандани божхонадаги коррупция тармоғининг ёрдами билан амалга ошириш мумкин бўлган деб билдирган. Буни эса божхона хизмати етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов билан боғлашган.

Батафсил:

Кимсанов нима деб айтди?

Видео: Эмил Кимсанов

Собиқ божхоначи Кимсанов билдиришича, Райимбек Матраимов “Азаттык” радиосининг суриштирувчи журналисти Али Токтакуновни “хоҳ тиригини хоҳ ўлигини олиб келасизлар” деган буйруқларни берган.

У далил қатори эҳтимолий Матраимовга тегишли деб айтилган телефоннинг рақамини ошкор қилди. Кимсановнинг айтиши бўйича, Матраимов шу рақамдан топшириқларни бериб турган. У шунингдек ёзишмаларни ҳам кўрсатиб берди.

“Рад қилсак ҳам тинч қўймайди. Уч-тўрт марта бизни, укаларимизни, ўзимни ҳам отишди. Жим юрибмиз. Ҳеч қандай шикоят қила олмаймиз. Биламиз энди шикоят қилсак, бу одамнинг қўлидан бугунги кунда кўп нарса келар экан. Сиз кўп нарсани билмайсиз”, — дейди у.

Шундан кейин Кимсанов телефонини олиб чиқиб ёзишмаларни кўрсатади.

“Менда мана бундай ёзувлар бор. “Шеф” деб қайд этилган. Бу Райимбек Исмаиловичнинг рақами — 0775711111. Мана бундай топшириқларни берада менга: “Али Токтакуновнинг бугунги кунда манзилларини менга топиб келасизлар. Прагадан тирикми-ўликми менга олиб келасизлар” — деб шундай буйруқларни беради”, — шундан кейин Кимсанов Токтакуновнинг манзили ҳамда шахсий маълумотлари ёзилган реквизитларни кўрсатади.

Токтакунов нима дейди?

Токтакуновнинг суриштирувидан олинган кадр

Журналист Али Токтакунов Кимсанов видеода кўрсатган шахсий маълумотлар унга тегишли эканини тасдиқлади. У Кимсановни видеосини ўзининг фейсбукдаги саҳифасига бўлишиб, унда айтилган маълумот текширилишини билдирди.

“Видеода менинг исм-фамилиям тилга олиниб “Али Токтакуновни Прагадан тирикми-ўликми менга олиб келасизлар“ деган топшириқ бўлгани айтиляпти. Менинг исм-фамилиям, хусусий маълумотларим, Прагадаги менга бегона бўлмаган манзиллар кўрсатилган”, — деб ёзган суриштирувчи журналист.

Токтакунов Эмил Кимсанов божхонада раҳбарлик хизматларини эгаллаганини, шунингдек “Матраимовнинг кадри” ҳамда унинг энг яқин одамларидан бири бўлганини хабар қилди.

““Азаттык“нинг мухбири сифатида мен ва бир қатор ҳамкасбим, “Клооп”, OCCRP Қирғизистондан чиқарилиб кетган 700 млн $, унга қирғиз ҳукуматининг, айни вақтда Божхонадаги раҳбарият хизматини эгаллаган Райимбек Матраимовнинг алоқаси, у кишининг декларацияга кирмаган миллионлик мол-мулклари ҳақида суриштирганимиз жамоатчиликка маълум. Бу суриштирувнинг давомида журналистларга таҳдидлар, босим бўлгани ҳам маълум”, — деб ёзади тадқиқчи журналист.

Токтакунов Кимсанов кўрсатган видеонинг тафсилоти текширилишини айтди. У ҳукумат, махсус органлар собиқ божхоначининг билдирувини ҳисобга олади деган ишончда.

“Шу муддатлардан бошлаб менгина эмас, оиламнинг, Қирғизистондаги яқин қариндошларимнинг, ҳамкасбларимнинг ҳаётига хавф кучайди деб айтишга асос туғилди. Бундай фикрни ўтган йили 10-ноябрда журналистик суриштирувнинг қаҳрамони Айэркен Саймаити Истамбулда отиб ўлдирилганда ҳам ёзганман”, — деб ёзди у.

Бу нима учун муҳим?

Искендер ва Райимбек Матраимовлар

Матраимовларнинг оиласи — мамлакатда энг нуфузли кланлардан бири

2019 йили майда “Азаттык” Қирғизистондан 700 млн доллар чиқарилиб кетгани ва бунга Матраимовлар оиласининг алоқаси бор бўлиши мумкинлиги бўйича суриштирув чиқарган. Кейинчалик Матраимовлар маблағларнинг чиқарилиб кетишига алоқаси йўқлигини айтиб чиқишган. Финпол эса журналистлар келтирган далилларни текшириб, чет ўлкада Матраимовларнинг мулни топилмаганини билдирган.

2019 йили кузда OCCRP, “Азаттык” ва Kloop “Ипак йўлидаги контрабанда, коррупция ва кланлар” номли журналистик суриштирувини чиқариб, хитойлик тадбиркор Хабибула Абдуқодирнинг нуфузли қирғиз амалдори Райимбек Матраимов билан бўлган алоқаси ҳақида айтиб беришган.

Журналистларнинг маълумотчиси — Айэркен Саймаити — мамлакатдан 700 млн долларни ноқонуний чиқариб кетганини тан олиб, коррупция тизими собиқ божхона етакчисининг ўринбосари Райимбек Матраимовнинг ёрдами билан тузилганини билдирган. Саймаити суриштирув чиқишига 11 кун қолганда Истамбулда ўлдирилган. У Истамбулда Абдуқодир билан алоқаси бузилгандан кейин охирги йиллари яшаётган эди.

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев вориси Сооронбай Жээнбеков билан мамлакат раҳбарининг Матраимовлар билан “дўст бўлгани” учун ҳам аразлашгандек. Атамбаев Жээнбековни бир неча бор Матраимовлар билан алоқаси бор деб айблаб, Райимбек Матраимовни эса “Райим-Миллион” деб атаб юрган.

Сўнги йили айрим вақтларда Матраимовнинг аторофидаги ишончли дейилган одамлар президент Сооронбай Жээнбековга видеомурожаат йўллашган. Улар давлат раҳбаридан ўзларини божхона етакчисининг собиқ ўринбосари ҳамда унинг оиласи тарафидан бўлаётган тақибдан ҳимоя қилишни илтимос қилишган.

Видеомурожаатни Эмилбек Кимсановнинг укаси ва хотини, шунингдек спортчи Тологрн Рахманберди ўғли ёздирди. Депутат эса Искендер Матраимов — Божхона хизмати етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг акаси — уларнинг оиласига қарши криминални қўлланиш ҳаракати бўлаётганини билдириб, юқоридаги мурожаатларни қоралаш қатори баҳолаган.

Январдаги президентга мурожаатлардан кейин Кимсанов билан Рахманберди ўғли ИИВнинг собиқ бошчиси Молдомуса Конгантиевнинг ўғли ҳамда божхоначи Автандил Конгантиевни калтаклаш иши бўйича қидирувга олинган. Кимсановнинг айтишича, бу икки йил аввалги иш ва у ёпилган эди.Бу иш бўйича Кимсанов Россиядан Қирғизистонга экстрадицияланган.

Бунга қадар унинг укаси Кимсанов Россияга Матраимовнинг топширмаларини бажармагани учун қочганини айтган. Аммо у мазкур топшириқ Али Токтакуновни “етказишга” алоқаси бор-йўғини очиқламаган.

“Акам “Райимнинг коррупция ишларига аралашмайман” деб бош тортгандан кейин Матраимовларнинг оиласи тарафидан турли таҳдидлар бўлмоқда. Райим “Менга ишламасанг сени қаматаман ёки ўлдираман” деган таҳдидлар бўлмоқда. [...] Шу сабабли акам мажбур ташқарида юрибди”, — деб билдирган у.