Қирғизистонда коронавирус юқтиришнинг янги 41 ҳолати қайд этилди

446

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус яна 41 кишида аниқланганини хабар қилди. Уларнинг 18 нафари Ўш вилоятининг Новқат туманида, 12 ҳолати Бишкекда, олтиси Ўш шаҳрида, уч нафари Чуй вилоятида ҳамда иккиси Норин вилоятида қайд этилди.

Янги ҳолатларнинг 19 нафари эркак киши, 22 нафари аёл. 18-мартдан бошлаб мамлакат бўйича жами бўлиб 339 киши қайд этилди — коронавирус 176 аёлда ва 163 эркак кишини аниқлаган. Уларнинг ичидан беш нафари касалликдан вафот этиб, 44 нафари тузалиб касалхонадан чиқарилган. 290 киши стационарда қолмоқда, уларнинг ичидан тўққиз нафари оғир аҳволда, беш киши жонлантириш бўлимида ётибди. 

Шунингдек, бир сутка ичида коронавирусга чалинган шифокорларнинг сони 12 нафарга ўсди. Уларнинг ичидан саккиз нафар тиббиёт ходими Бишкек шаҳрида, бири Норин вилоятида ва уч киши Ўш шаҳрида қайд этилди. Жами бўлиб мамлакат бўйича шифокорлар вирус юқтириб олган 51 ҳолат қайд этилди.