Екатеринбургдан қайтиб келган 17 ватандошнинг коронавирусга топширган тести тоза чиқди — ССВ

347

6-апрелда Екатеринбургдан Қирғизистонга 17 қирғизистонлик қайтиб келган. 9-апрелда эса Соғлиқни сақлаш вазирлиги уларнинг ичидан тўрт кишида тест коронавирус аниқланганини хабар қилган.

Аммо бугун соғлиқни сақлаш вазирлигининг ўринбосари Мадемин Каратаев Қирғизистонга учиб келган барча 17 кишининг тести тоза чиққанини билдирди. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан қирғизистонликларнинг тест топширишга боғлиқ маълумотини аниқлаш ҳаракатидан натижа чиққани йўқ.

Республика штаби Екатеринбургдан қайтиб келганларнинг аксарияти обсерваторга жўнатилиб, бироқ 17 кишининг ичидан беш нафари касалхонага ётқизилганини маълум қилган эди.

Қайтиб келган 17 кишининг орасида Чуй вилоят ИИБнинг етакчиси Самат Курманкулов ҳам бўлган — у касалхонага жўнатилган беш кишидан бири бўлган. Курманкулов 2019 йилнинг август ойининг бошида собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг резиденциясини штурмга олиш вақтида олган жароҳатидан кейин Россияда даволанаётган эди.

Ўшанда милиционер бошига тегган тош сабаб комага тушиб, сентябрнинг ўрталаридагина ўзига келган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумоти бўйича, офицер мустақил юриб, гапира бошлаганига қарамай ҳали ҳам реабилитацияга муҳтож.