Бугун 9-апрелда Бишкекда қор ёғиб, натижада шаҳар ичида дарахтлар қулаб, йўл чеккасида тўхтаб турган машиналар зарар кўрган. Бишкекликлар карантинда бўлаётганидан жабрланган одамлар йўқ.
Бунга қадар ФҲВ 8-9-апрелда об-ҳаво ўзгариши ҳақида огоҳлантирган.
«Қирғизистонда об-ҳаво кескин ўзгариб, вақти-вақти билан қорга айланган ёғингарчилик кутилади», — деб айтилган муассасанинг билдирувида.
Об-ҳаво маълуомти бўйича, дам олиш кунлари об-ҳаво қайта исий бошлайди.