Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари соғлиги боис хизматидан кетди

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Тўлў Исаков ўз хоҳиши бўйича эгаллаган хизматидан бўшатилди. Бу ҳақда у «АКИпресс» нашрига билдирди.

Нашр Исаков артериал қон босими юқори бўлаётганидан бир ҳафтадан ортиқ ишга чиқмаётганини ёзган.

«Ариза ёзганман, кеча бош вазир унга қўл қўйди. Бундан кейин менга таклиф қилишган барча хизматларда ишлашга ва тажрибам билан ўртоқлашишга тайёрман», — деди Исаков.

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Тўлў Исаков хизматга 2020 йилнинг 29-январида тайинланган. Бунга қадар у Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Давлат санэпидемназорат ва касалликларнинг олдини олиш департаментининг раҳбарлик хизматида ишлаган.

Аввалроқ президент соғлиқни сақлаш вазири Космосбек Чолпонбаевни ишдан бўшатган. Унга қадар давлат раҳбари муассасанинг коронавирусга қарши курашиш ишини танқил қилган эди. Бу хизматга Сабиржан Абдикаримов тайинланган.