Коронавирус санэпидемнинг тўрт ходимидан ҳам аниқланди

403

Қирғизистонда 9-апрелга келиб, коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг сони 34 кишига етди. Улар: шифокорлар, ҳамширалар, юқумли касалликлар ва касалхонанинг бошқа ходимлари, жумладан санитария-эпидемик назоратнинг тўрт ходими ҳам бор.

“Биз алоқада бўлганларнинг барини аниқлаб, улардан таҳлил олдик. Таҳлилнинг натижаси салбий бўлиб чиққан ходимлар ишларини давом эттиришмоқда. [Касалга] гумонланганларни обсерваторга ётқиздик”, — деб билдирди брифингда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадемин Каратаев.

Тахмин бўйича, бу тўрт мутахассис алоқада бўлганларни қидириб юрганда юқтириб олган бўлиши мумкин, чунки эпидемиологлар юқтириш ўчоғи чиққан ерга бориб, алоқада бўлган одамларни топишади ва дезинфекция ишларини олиб боришади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигидан “Клооп”га мутахассислари қандай қилиб юқтириб олишганининг аниқ сабабини комиссия аниқлашини ва ҳозирча бунга беморлар билан алоқада бўлган одамларни қидириш сабаб бўлган деб аниқ айтиб бўлмаслигини билдиришди. Юқтирган беморларнинг аҳволи барқарор, улар даволанишмоқда.

Шу каби маълумотни “Кактус”га Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жамоат соғлиқни сақлаш бўлимининг мутахассиси Бактигул Исмаилова ҳам хабар қилган.

“Ҳозирда синчиклаб текширяпмиз, чунки улар бу ишга (алоқада бўлганларни қидириб чиқиш) ҳам жалб қилинган. Аммо улар эпидемиологик суриштирув, эпидемиологикка қарши тадбирларни ёки яна бир ерда юқтириб олишганларини синчиклаб ўтказилган суриштирувдан кейингина аниқласа бўлади”, — деди у.

Ҳукумат коронавирус юқтирган шифокорларга бадал тўлаб беришни режалаштирмоқда.

Жами бўлиб 9-апрелга келиб Қирғизистонда коронавирус юқтирганларнинг сони 280 кишига етиб, 10 киши оғир аҳволда бўлмоқда.