Давлат раҳбарининг матбуот хизмати маълум қилишича, Сооронбай Жээнбеков 6-апрелда баҳорги муддатли ва муқобил ҳарбий хизматларга чақиришни тўхтатиб туриш бўйича фармонга қўл қўйди.
«Қарор айрим шаҳарларда ва туманларга фавқулодда ҳолат киргизилгани сабабли ҳамда Қирғизистон Республикасининг Қуролли кучларида юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинган», — деб айтилади президентнинг матбуот хизматининг билдирувида.
Ҳукумат Қирғизистонда фавқулодда вазият тартибини 25-мартдан 15-апрелгача киргизилган. Бу вақт давомида мамлакатнинг айрим вилоятларида ҳамда Бишкекда фуқаролар учун чекловлар киргизилган, шунингдек комендантлик соати ишлайди.
Қирғизистонда коронавирус юқтиришнинг илк ҳолатлари 18-мартда аниқланган. Ҳозирда касалланганларнинг сони 216 кишига етди. Инфекция юқтирган тўрт киши вафот этиб, 10 киши тузалган.