Республика штабидан 2-апрелда билдирилишича, соат эрталабки 9га кўра янги 5 ҳолат қайд этилди. Уларнинг иккиси Қизилқия шаҳрида, иккиси Новқат туманида ҳамда бири Ўш шаҳрида аниқланди.
COVID-19 инфекциясини юқтирган одамлар билан алоқада бўлганларнинг сони 6028 киши, уларнинг ичидан 1-тоифадаги (яқинлари ва оиласи) — 1612, 2-тоифадаги (бошқалар) — 4416. Умум республика бўйича 1588 киши обсервацияда.
Шу билан COVID-19 вируси 116 кишида аниқланди.
Уларнинг 53и Жалолобод вилоятида, 41 нафари Ўш вилоятида, уч нафари Баткен вилоятида, тўққизи Бишкек шаҳрида, тўрт нафари Чуй вилоятида ҳамда Норин вилоятида, иккиси Иссиқкўл вилоятида қайд этилди. Айни вақтда беш киши мазкур вирусдан қутилди.
Касаллик юқтирганлар ва касаллик юқтиришга гумонланаётган ҳудудий касалхоналарга ётқизилган.