Коронавирус юқтирганларнинг сони 111 кишига етди

578

1-апрелда маълум қилинишича, Қирғизистонда коронавирус яна тўрт кишида аниқланди. Юқтирувнинг янги ҳолатлари Жалолобод, Чуй вилоятлари, Сузоқ туманида, бундан ташқари Қоракўл шаҳрида қайд этилди.

“Янги аниқланган ҳолатларнинг ичидан бири ташқаридан келган (Россиядан), уч нафари касалланганлар билан алоқада бўлиб юқтириб олишган”, — деб билдиради Соғлиқни сақлаш вазирлиги штабининг раҳбар ўринбосари Касимбек Мамбетов.

Юқтирганларнинг аксари ўлканинг жанубида — Жалолобод ва Ўш вилоятларида коронавирус 54 ва 38 кишида аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, уч бемор оғир аҳволда. Бунга қадар уч киши Жалолобод вилоят касалхонасидан тузалиб чиқарилган. Даволанишдан кейин улардан қайта олинган таҳлиллар тоза чиққан.