Президент вице-премьер-министрни ва соғлиқни сақлаш вазирини хизматдан бўшатди

468

Президент Сооронбай Жээнбеков 1-апрелда соғлиқни сақлаш вазири Космосбек Чолпонбаевни ҳамда вице-премьер-министр Алтинай Ўмурбековани хизматдан бўшатиш ҳақида фармонга қўл қўйди.

Чолпонбаев ва Ўмурбекованинг лавозимларидан олинишига нима сабаб бўлгани билдирувда кўрсатилмаган, аммо бунгача Хавфсизлик кенгашининг йиғинида Жээнбеков Космосбек Чолпонбаевни коронавируснинг тарқалишига қарши курашиш бўйича мамлакатда етарлича чоралар кўрилмаяпти деб танқид қилган.

Асосан Жээнбеков Соғлиқни сақлаш вазирлигини лабораторияларнинг техник тайёрлигига, жумладан муассаса шифокорларни ҳимоя воситалари билан етарли таъминламаганидан норози бўлган.

Космосбек Чолпонбаев 2018 йили соғлиқни сақлаш вазири бўлиб тайинланган. Бунга қадар у Қирғизистоннинг фармацевтика уюшмасини бошқариб, шунингдек дори-дармон билан таъминлаш департаменти директорининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

Алтинай Омурбекова ҳам вице-премьер-министрлик хизматига 2018 йили апрелда келган. Ҳукуматга аъзо бўлиб келгунга қадар у “Республика — Ата-Журт” фракциясининг парламентдаги депутати бўлиб ишлаган.

Бу амалдорнинг иккиси ҳам ҳукуматга Сапар Исаков бўшатилгандан кейин ҳукумат раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиевнинг жамоаси билан бирга келишган.