Умум республика тест синовлари номаълум муддатга қолдирилди — Таълим вазирлиги 

Таълим вазирининг ўринбосари Надира Жусупбекова мактаб битирувчилари учун Умум республика тест синовлари номаълум муддатга жилдирилганини билдирди. 

«умум республика тест синовларига рўйхатга олиш мамлакатдаги вазият барқарорлашгунга қадар қолдирилди. УРТни ўтказиш муддати яна жилдирилади», — деди Жусупбекова.

Бунга қадар ҳукумат Хавфсизлик кенгашининг тавсияси билан 16-мартдан 8-апрелга қадар мактабларни ҳамда олий ўқув юртларини карантинга ёпган эди. 

Шунингдек Жусупбекова 8-апрелдан бошлаб мактаб ўқувчиларининг 4-чоракни масофадан ўқитиш учун вазирлик тарафидан тайёргарликлар кўрилаётганини қўшимча қилди. 

«Бугунги кунда видео дарсларни кўрсатиш бўйича телеканаллар билан ишламоқдамиз. “Баластан” телеканалидан махсус фойдали ҳамда ўргатувчи кўрсатувлар чиқариб турилади. Уларнинг ичида болаларни мактабга тайёрлаш бўйича 480 соатлик дастур ҳамда бошланғич синфларнинг ўқувчилари учун видео дарслар бор», — деди Жусупбекова.

Мактабга тайёрланаётган ҳамда 1-4-синфгача ўқувчиларга «Баластан» телеканалида таълим стандартларининг асосида  видеодарслар берилади. Ҳозирда улар тасвирга олинмоқда. 

5-синфдан 11- синфгача бўлган ўқувчилар учун дарслар эса «ЭлТР», «Илим-Билим», «Пирамида» ва «5 канал» телеканаллари орқали кўрсатилмоқчи.