Коронавирус билан касалланган бир бемор сунъий нафас олдиришга уланди — ССВ

423

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вакили Касимбек Мамбетов коронавирус юқтирганларнинг ичидан уч киши оғир аҳволда эканини хабар қилди. 

Уларнинг ичидан икки нафари «барқарор оғир» аҳволда Новқат ҳудудий касалхонасида ётибди. Ўш вилоят касалхонасида бўлаётган яна бир бемор эса бир оз оғир аҳволда. У сунъий дам олдиришга уланган. У Қирғизистонда вирус аниқланган кундан бери шифокорлар тарафидан сунъий нафас олдириш аппаратанига қўшилган илк бемор. 

Қирғизистондан коронавирус юқтиришнинг 107 ҳолати аниқланган. Вирусга чалинганлар Талас вилоятидагина қайд этилганича йўқ. 

Ҳукумат дастлабки коронавирус юқтириш ҳолатлари ҳақида 18-мартда билдирган. Унда умрадан қайтиб келган эркак кишилардан олинган таҳлиллар тоза қичмаган. Шундан кейин коронавирус бошқа яна айрим умрачиларнинг ҳамда уларнинг атрофидаги одамларнинг, жумладан болалардан аниқланган. 

Соғлиқни сақлаш вазирлигидан билдирилишича, янги юқтириш ҳолатлари энди ташқаридан олиб келинган деб ҳисобланмайди, одамлар эса мамлакат ичида бир-бирига юқтирмоқда.