Қирғизистонда коронавирус юқтирганларнинг сони 107 кишига етди

549

Республика штабидан 31-мартда билдирилишича, соат тушки 12га келиб коронавируснинг янги 13 ҳолати қайд этилди. Уларнинг беш нафари Ўш вилоятида, учи Норин вилоятида, иккиси Иссиқкўл вилоятида, бир нафари Жалолобод вилоятида, бири Чуй вилоятида ҳамда яна бири Бишкек шаҳрида аниқланди. 

COVID-19 инфекциясини юқтирган одамлар билан алоқада бўлганларнинг сони 7307 киши, уларнинг ичидан 1-тоифадаги (яқинлари ва оиласи) — 2085, 2-тоифадаги (бошқалар) — 5222. Умум республика бўйича 1459 киши обсервацияда.

Шу билан COVID-19 вируси 107 кишида аниқланди. Унинг 58и аёл ва 49и эркак. Касаллик юқтирганларнинг 15 нафари болалар бўлиб ҳисобланади, унинг ичида икки бир ёшга тўлмаган ёш бола бор. Шунингдек 31 нафар катта ёшли одамда коронавирус аниқланган. 

Уларнинг 50 нафари Жалолобод вилоятида, 38 нафари Ўш вилоятида, бири Баткен вилоятида, тўққизи (Чуй вилоятининг Москва туманининг бир турғуни пойтахтнинг касалхонасига ўтказилган) Бишкек шаҳрида, уч нафари Чуй вилоятида ҳамда тўртта Норин вилояти, иккиси Иссиқкўл вилоятида қайд этилди. 

Касаллик юқтирганлар ва касаллик юқтирганликда гумон қилинаётганлар ҳудудий касалхоналарга ётқизилган.