Қирғизистонда коронавирус инфекциясини юқтирган янги 26 ҳолат қайд этилди. Мамлакатда бу касалликка чалинганларнинг умумий сони 84 кишига етди

494

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавируснинг янги 26 ҳолати аниқланганини билдирди. Касалланганларнинг жами мамлакатда 84 нафарга етди.

Чуй вилоятида 2, Бишкек шаҳрида 4, Норин шаҳрида 1, Ўш вилоятида 6, Жалолобод вилоятида 13 киши касаллик юқтиргани маълум бўлди.

«Ҳозирда республика бўйича обсервацияда ётган фуқароларнинг сони — 4886. Уй карантинида назорат остида ётганларнинг сони — 3338», — Соғлиқни сақлаш вазирлиги штабининг раҳбар ўринбосари Қасимбек Мамбетов.

Мамбетовнинг айтишича, коронавирус инфекциясини юқтирганларнинг уч нафарининг аҳволи оғир — улар реанимацияда. Икки бемор Ўзган туманининг, бири Сузоқ туманининг турғунлари.

Шу билан COVID-19 вирусу 84 кишида аниқланди.

Уларнинг 40 нафари Жалолобод вилоятида, 32си Ўш вилоятида, бири Баткен вилоятида, саккизи Бишкек шаҳрида, иккиси Чуй вилоятида ҳамда бири Норин шаҳрида қайд этилди.

Касалхонага ётқизилганлар орасида бир ёшгача бўлган 2 бола бор, уларнинг ичидан бирида, бундан ташқари 6 ёшдаги 1 болада, шунингдек 14 ёшдаги 1 ўсмирда коронавирус инфекцияси аниқланди. Қолганлари 16дан 86 ёшгача бўлган кишилар.

Касаллик юқтирганлар ва касаллик юқтиришда гумонланаётганлар Бишкек шаҳридаги Республика клиник инфекция касалхонасида, Ўш вилоятлараро клиник касалхонасида, Новқат ҳудудий касалхонасида, Жалолобод вилоят касалхонасида ва Баткен вилоят касалхонасига жойлаштирилган.