Ўш вилояти бўйича комендантлик соатини бузган 44 фуқаро ушланди

497

Ўш вилояти бўйича 27-мартга ўтар кечаси комендантлик соатини бузган 44 фуқаро қўлга олинди. Бу аввалги комендантлик соатининг илк кунига нисбатан деярлик икки баробарга оз.

Республика штабининг маълумоти бўйича, қўлга олинганларнинг 22 нафари Ўш шаҳрининг турғуни. Шунингдек Новқат туманидан 2 фуқаро, Қорасув туманидан 20 киши тартиб бузган.

Вилоят бўйича 26-мартга ўтар кечаси комендантлик соатини бузган 91 фуқаро ушланган. Унинг ичидан саккиз одамга 3 минг сомдан жарима солиниб, қолганларига огоҳлантириш берилган.

Қирғизистонда 25-мартдан 15-апрелга қадар коронавирус қайд этилган ҳудудларга фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Шу сабабли Бишкек, Ўш ва Жалолобод вилоятининг Сузоқ тумани, Ўш вилоятининг Новқат ҳамда Қорасув туманларида кечки соат 20:00дан эрталабки 7:00гача комендантлик соати киргизилган.