Ўзган туманида коронавируснинг уч ҳолати қайд этилди 

551

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жамоат соғлиқни сақлаш юошқармасининг етакчиси Айнура Акматова 27-мартда коронавируснинг янги 14 ҳолати қайд этилганини маълум қилди. 

Уларнинг еттиси Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманидан, қолган еттиси Ўш вилоятининг ҳудудида қайд этилди  — Ўш шаҳрида ва Қорасув туманида бирдан, Новқат туманида икки ҳамда Ўзган туманида уч ҳолат. 

«Ўн тўрт кишининг ичидан ўн нафари аёл киши, тўрт нафари эса эркак. Беш киши умрадан келганларнинг орасидан, тўққиз киши эса аввал  [коронавирус билан] қайд этилганлар билан алоқада бўлган», — деди Акматова.

Янги қайд этилган ҳолатларни ҳисобга олганда Қирғизистонда коронавируснинг умумий 58 ҳолати қайд этилди. Улар билан алоқада бўлганлар аниқланиб, карантинга олинган. 

Бундан аввал эса касалхонанинг жонлантириш бўлимига ўтказилган олти кишининг беш нафарининг аҳволи яхши бўлгани сабаб палатага ўтказилган. Жалолобод вилоят касалхонасида ётган 71 ёшдаги киши эса халигача жонлантириш бўлимида қолмоқда.