Комендант ОАВларга аккредитация беришдан бош тортди, юристлар буни ноқонуний деди 

162

Бишкекнинг коменданти Алмазбек Орозалиев 30-март куни журналистларга фавқулодда ҳолат тартиби пайтида шаҳар ичида юриш ҳуқуқини берувчи акрредитация берилмаслигини айтди. 

У ўз қарорини журналистларнинг соғлиқ хавфсизлигини ўйлаш мақсади билан асослаган.  Аввалроқ, 25-март куни Орозалиев «журналистлар катта гуруҳ бўлиб ишламайди ва шу сабабдан ҳавф туғдирмайди» деб журналистларга аккредитация беришни ваъда қилган эди.

«Қонун барчага, жумладан ОАВ вакиллари учун ҳам бирдек. Уларнинг тўлақонли фаолиятини таъминлаш ва қулайлиги учун кун ора онлайн режимда Республика штабининг ва жойлардаги комендатларнинг брифинглари ўтиб, жонли эфирда кўрсатилмоқда. Барча қизиқтирган саволларни  WhatsApp рақамига жўнатсангиз бўлади», — деб билдирди қайта Орозалиев бир ҳафтадан кейин. 

Матбуот анжуманлари кун ора ўтаётганига қарамай, журналистларни саволларининг бари ҳам берилмаяпти, чунки бундай тадбирларнинг муддати чекланган. 

«Медиа Полиси Институти»нинг юристлари комендантнинг харакати Конституциянинг меъёрларига тўғри келмаслигини билдиришди. 

«Фавқулодда ҳолат ҳақида» қонун бўйича, фавқулодда ҳолат киргизилган ҳудуднинг коменданти журналистларнинг аккредитациясини ҳамда иш тартибини ўрнатишга ҳақли. Аммо бу формулировкани, юристлар билдирганидек, комендантнинг шахсий ҳуқуқи ҳамда журналистларни  аккредитациялашнинг тартибини киргизишга мажбурий сифатидагина қараб бўлмайди. Қонун эса аккредитация беришдан бош тортишни кўрсатмайди.