Жалолобод шаҳрида уннинг қимматлаб кетган нархи туширилди

449

Жалолобод шаҳар мэриясининг матбуот котиби Азамат Жээнбековнинг айтишича, икки-уч кун аввал бир қоп унга бўлган баҳо 1800-2000 сомга қадар кўтарилган. Ҳозирда эса ун эски нарх билан сотилмоқда.

“Мэр Муратали Тагаев бошқа раҳбарлар билан биргаликда тушунтириш ишларини олиб борди. Бозорда сотувчилар баҳони кўтариб оладиган бўлса, уларга чоралар кўрилишини огоҳлантирди. Бу маълумот бозорнинг радио узелида ҳам берилиб, шаҳар турғунларига ваҳимага тушмасликни айтди”, — деди Жээнбеков.

Унинг қўшимча қилишича, “Адилет” ва “Береке” бозорларига 5 оғир юк ташувчи машинада Қозоғистондан ва Бишкекдан маҳаллий 130 тонна ун маҳсулоти олиб келинди.

Бундан ташқари Жээнбеков коронавирусга қарши ўтган ҳафтада жамоат транспортлари дезинфекцияланганини ҳамда 16-мартдан бошлаб шаҳардаги мактаблар зарарсизлантирилишини қўшимча қилди.

Расмий маълумотлар бўйича Қирғизистонда коронавирус қайд этилгани йўқ, аммо қўшни Ўзбекистонда ва Қозоғистонда коронавирусни юқтирганлар бор. Шу сабабдан ҳукумат раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиев “коронавирусни юқтириб олган одамларнинг Қозоғистондан ва Ўзбекистондан аниқланиши билан касаллик Қирғизистонга яқинлади” деб билдирди. Шу сабабли мазкур давлатлардан келган одамларни текшириш кучайтирилишини таъкидлади.

Муаллиф: Айзирек Осман қизи