Ўш аэропортида ички қатнов йўловчилари ҳам коронавирусга текширилади

Ўш мериясининг матбуот котиби Азамат Абсаттаров “Клооп”га 16-мартда мэр Таалайбек Сарибашов Ўш халқаро аэропортидаги ички қатновлар орқали учиб келган қирғизистонликларни коронавирусга текшириш ҳақида топшириқ берганини билдирди.

“Энди Бишкекдан учиб келганлар текширилади. Бу хавфнинг олдини олиш мақсадида. Бундан ташқари, мэр Таалайбек Сарибашов аэропортдаги вақтинчалик изоляторларни, аэропортнинг коронавирусга боғлиқ иш тартибини ҳам текширди ”, — деб тушунтирди Абсаттаров.

Расмий маълумотлар бўйича Қирғизистонда коронавирус қайд этилгани йўқ. Бироқ мамлакатга қўшни давлатларда —Ўзбекистонда 4 киши, Қозоғистонда 9 киши коронавирус инфекцияси билан рўйхатга олинди. Шу сабабдан Қозоғистонда 16-мартдан 15-апрелга қадар фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Ҳукумат раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиев эса “коронавирусни юқтириб олганларнинг Қозоғистондан ва Ўзбекистондан аниқланиши ортидан касаллик Қирғизистонга яқинлади” деб билдирди. Шу сабабдан мазкур давлатлардан келган одамларни текшириш кучайтирилишини таъкидлади.