Ажиотаж ва чайқовчилик. Ҳукумат раҳбари коронавирус бўйича брифингда нима деди?

543

Қозоғистон ва Ўзбекистонда коронавирус юқтириш фактлари тасдиқланди. Хавфсизлик кенгаши коронавируснинг олдини олиш учун мактаб ва университетларни уч ҳафталик карантинга ёпди, шу билан бирга одамлар биринчи эҳтиёждаги айрим озиқ-овқат маҳсулотларининг баҳоси кескин кўтарилиб кетганини хабар қила бошлади. Ҳукумат эса Қирғизистонда коронавирусга боғлиқ кун сайин ҳисобот бериб туришни ҳамда дам олишсиз ишлашга қарор қилди.

Бу материалдан Қирғизистондаги коронавирус мавзуси бўйича барча ўзгаришларни кузатиб туришингиз мумкин: Coronalive: Қирғизистондаги ва дунёдаги коронавируснинг вазияти ҳақида нон-стоп трансляция (русча)

Ҳукумат етакчиси нима деди?

“Худога шукр, бизда ҳозирча касаллик қайд этилган ҳолат йўқ. Шундай бўлса-да бунга тайёрланишимиз керак. [...] Харитани қараб кўринглар. У ерда коронавирус йўқ бир неча мамлакат қолди. Худога шукр, уларнинг ичида Қирғизистон ҳам бор. Аммо агар касаллик Қозоғистон ва Ўзбекистонда бор бўлса, у ҳолда бизга кунига қозоғистонликлар ва ўзбекистонликлар келишмоқда, биз минглаб борамиз. Шу сабабдан касалликнинг бизнинг ўлкада пайдо бўлиш хавфи катта”.

Ҳукумат озиқ-овқат баҳоларини тартибга солади

“Бугунги кундан бошлаб монополияга қарши тартибга солиш режими киргизилади. Монополияга қарши хизмат ҳар бир озиқ-овқат маҳсулоти қанча туришини аниқлайди ва иш олиб боради. Бу биринчи навбатда — ун, нон, шакар, ўсимлик ёғи. Унга 11 озиқ-овқат маҳсулоти киради. Биз бугун ҳар бир озиқ-овқат қанча туришини аниқлаймиз”.

Бюджетдан ун ва бошқа озиқ-овқатларга 400 млн сом ажратяпмиз. Яна икки тижорий банк, “Айыл банк” ва “РСК банк” 200 млн сомдан бўлиб беришади. 800 млн сом ун ва буғдой олиб киришга сарфланади. Бундан ташқари, Моддий резерв фондида 600 минг тонна ун ҳамда буғдой бор. Бунинг барини етмаётган жойларга олиб борамиз. Улар бозорларда биз қўйган нарх билан сотилади”.

Биринчи вице-премьер-министр Эркин Асрандиев ҳам парламентнинг йиғинида ҳукумат буғдой сотиб олишга 220 млн сом ажратганини хабар қилди.

Чайқовчиликка қарши кураш

“Биз бугун ОАВлар орқали баҳоларнинг расмий маълумотини берамиз. Ҳар бир ҳудудда баҳолар турлича бўлиши [ҳақида]. Агар сотувчилар ёки дон етказиб берувчилар тарафидан қандайдир бир баҳо ортиришлар юз берса, дарҳол ҳуқуқ тартибот органларига хабар қилинглар”.

Шунингдек ҳукумат раҳбари Финпол, ИИВ ва МХДҚ кунлик эҳтиёж бўлган озиқ-овқатларнинг нархларини назорат қилиш учун вилоят раҳбарлари ва бошқа хизматлар билан яқиндан ишлашини қўшимча қилди.

Чегарадаги чекловлар

“Ҳозирда Қозоғистоннинг ҳукумати президентнинг буйруғини ижро қилиш учун, бизнинг билишимча, тезкор чораларни ишламоқда. У ердан ҳам балки хабар қилишса керак. Биз ҳалқаларимизнинг ўртасидаги иқтисодий ва хусусий алоқалар яқин эканини, шу сабабдан бундай қадамларга бормасликни келишдик”, — деди ҳукумат раҳбари.

Бироқ 24.kg ахборот агентлиги қирғиз-қозоқ чегарасида тўхтаб қолган ўнлаб оғир юк машиналари ҳақида билдирди — уларни Қозоғистоннинг ҳудудига ўтказишмаяпти.

Қўшни ўлкалардаги коронавирус

13-март куни Марказий Осиёдаги COVID — 19 инфекциясини юқтириб олишни тасдиқланган ҳолатларининг дастлабкилари ҳақида маълум бўлган. Икки ҳолат Қозоғистонда қайд этилган. Маҳаллий ОАВлар маълум қилганидек, юқтириб олганлар Германиядан учиб келишган. 15-март куни Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони тўққизга етти. Инфекциянинг бундан кейинги тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида Қозоғистон 16-мартдан бошлаб Фавқулодда ҳолат режимига ўтди.

15-март куни илк COVID — 19 юқтириш ҳолати Ўзбекистонда ҳам рўйхатга олингани хабар қилинди. 16-мартга келиб у ерда юқтирганларнинг сони 6 кишига етган.