Ўзгандаги шахтада икки украиналик уран остида қолиб, бири воқеа жойида ҳалок бўлди

419

Ўш вилоятининг Ўзган туманига қарашли Салам-Алик қишлоқ ҳудудида жойлашган кўмир конида “Сай-Аска” МЧЖсининг икки ходими ураннинг остида қолишди. Маълумотни Ўш вилоят ИИБининг матбуот котиби Жениш Аширбаев тасдиқлади.

Маълумотга кўра 41 ва 43 ёшдаги Украинанинг фуқаролари 10-март куни шахтада разведка ўтказаётганда темирдан ясалган тиргаклар тупроқ, тошлар билан қулаб тушиб, уларни босиб қолган.

“Натижада 41 ёшдаги киши воқеа бўлган ерда ҳалок бўлган, 43 ёшдаги украиналик фуқаро оёғидан жароҳат олиб Ўзган ҳудудий касалхонасига ётқизилган”, — деди Аширбаев.

Воқеа Жиноятлар ва қилмишларнинг умумий реестрига қайд этилиб текширув ишлари олиб борилмоқда.

“Сай-Аска” кўмир кон қазувчи ишхонасида жами бўлиб 21 Украина фуқароси ишлаётган эди.

Мазкур компания разведка ишларини олиб бориш учун 2016 йилнинг 1-январида Саноат, энергетика ва ер ости бойликларини фойдаланиш давлат қўмитаси тарафидан лицензия олган.

Муаллиф: Нуриза Абил қизи