Бишкекда юзлаган одамнинг иштирокида зўравонликка қарши митинг ўтди

164

Бишкекнинг юзлаган турғунлари 8 мартдаги юришда юз берган зўравонликка қарши митингга чиқишни режалаштиришмоқда. Икки кун аввал номаълум одамлар маршнинг уюштирувчиларига ва қатнашувчиларига ҳужум қилишган. Митинг иштирокчилари ҳукуматдан айбдорларни топиб, жазога тортишни ҳамда милиция харакатига ҳуқуқий баҳо беришни талаб қилишмоқчи. «Клооп» билан бирга митингнинг қандай ўтишига назар солишинглар мумкин.

Бишкекнинг марказидаги Уркуя Салиева эсталигининг 8 мартдаги зўравонликка қарши митинг ўтди. Унга юзлаган одам қатнашди. Уларнинг орасида собиқ президент Роза Отунбаева, ҳуқуқ ҳимоячилари, фаоллар ҳамда шаҳар турғунлари бор.

Митингнинг иштирокчилари қирғиз ҳукуматига асосан уч талаб қўйишди. Биринчи талаб — Свердлов туман ИИБи раҳбариятининг машдаги зўравонлик учун жавобга тортиш. Иккинчи талаб — Тезкор ҳукумат йиғинига йиғилиш ва 8 мартдаги воқеани текширишга топшириқ бериш. Учинчи талаб  — юришнинг иштирокчиларига ҳужум қилганларни топиб жазогатортиш, шунингдек уларга буюртма берганларни топиш.

Икки кун аввал номаълум одамлар тинчлик маршининг уюштирувчилари ва иштирокчиларига ҳужум қилишган. Бу воқеага милиция ҳам гувоҳ бўлган, аммо чора кўришнинг ўрнига ҳуқуқ тартибот органи ходимлари четда қараб туришган. Бир оздан кейин милиция маршнинг иштирокчяиларини куч билан ушлаб кетган. Улар бир неча соатдан кейингина бўшатилган.