Депутатларга коронавирус туфайли хорижий иш сафарларини тўхтатиш тавсия қилинди — ЖК

408

Депутат Дастан Бекешев парламент йиғинида коронавирус юқтириб олиш хавфи сабаб депутатларга хорижга иш сафарига чиқишни тақиқлашни, сафардан келганларни эса бир ойга карантинга ётқизишни таклиф қилди.

“Францияда, Испанияда, Эронда депутатлар бир-бирига юқтириб олишди. Бизнинг депутатлар шунга қарамай [чет давлатга] чиқишмоқда. Балки тақиқларсиз? Бундай бўлмайди-да. Айрим депутатлар Германияда, у ерда бир мингдан ортиқ киши касалланган. Бу иш сафарларни тўхтатиш керак”, — деди Бекешев.

Дастан Жумабеков

Спикер Дастан Жумабеков ташаббусни қўлламади. Унинг фикрича, “чора-тадбирлар кўрилган”, депутатларга эса тушунтиришлар олиб борилмоқда.

“Масалан, биз аввал меҳмонларни кутиб олиб, турли тадбирларни ўтказар эдик, мактаб ўқувчиларини, талабаларни, қишлоқ кенгаши депутатларини кутиб олардик, аммо ҳозир бунинг барига вақтинча тақиқланди”, — деди Жумабеков.

Агар фуқаро Қирғизистонга коронавирус юқтириб олган одамларнинг сони кўп бўлган ўлкадан қайтиб келса — карантинга касалхонага жўнатилиши керак, агар у вирус юқтирган одам бор бўлган ўлкадан қайтиб келса — уй карантинига ётқизилиши керак. Масалан, Германия бўйича айтсак, депутатни уй карантинига жўнатса бўлар эди, аммо дипломатлар, делегация ва халқаро ташкилотларнинг аъзолари карантинга жўнатилмайди. Депутатлар эса тез-тез расмий делегациянинг таркибида сафарга чиқаётгани сабабли улар карантинга жўнатилмаслиги аниқ.

Коронавируснинг олдини олиш

Қирғизистонда коронавирус юқтириб олиш хавфи сабаб ҳукумат Хитой, Жанубий Корея, Япония, Италия ҳамда Эроннинг фуқароларига Қирғизистонга кириш вақтинча чекланган.

“Хавфли” мамлакатлардан қайтиб келган фуқароларнинг барини карантинга жўнатиш керак, аммо айрим фуқароларнинг маълумотларига қараганда, бу доим ҳам амалга ошавермайди. Бундан ташқари, ўлкага айди паспорт билан кириш вақтинча тақиқланган. Буни фуқаролар карантинга боришни исташмайди ва Қирғизистонга қозоқ чегараси орқали ички паспорт бўйича қайтишмоқда деб тушунтиришган.

Шунингдек, коронавируснинг тарқалиш хавфи сабаб ҳукумат оммавий тадбирларни ўтказмаликни тавсия қилган. Бишкекда суд орқали июлгача митинг ўтказишни тақиқлашга ҳаракат қилишган, аммо кейинчалик шаҳар ҳукумати тинчлик йиғинларига тақиқни қайтариб олган — бунга бу каби тақиқлар Конституцияга тўғри келмаслиги ҳам сабаб.

Дунё бўйича вирусдан хавфсираш Қирғизистондаги режали тадбирларга ҳам таъсир этди. Масалан, февралнинг охирида Спорт давлат агентлиги билдирганидек, Бишкекда ўтиши керак бўлган IV дивизиондаги хоккей бўйича дунё чемпионати коронавирус сабабли баҳорнинг охиригача кўчирилди.

2019- йилнинг декабри охирида коронавирус тарқалгандан бери Қирғизистонда бирорта ҳам ҳолат қайд этилмаган. Ҳукумат шу вақтгача расмий турда вирус юқтирганлар ҳақида маълум қилганича йўқ, аммо айни вақтда ўлка Хитой билан чегарадош ҳамда кўплаган тармоқларда ҳамкорлик қилади. Икки мамлакат ўртасида талабалар, тадбиркорлар ва юк ташувчи ҳайдовчилар тез-тез қатнаб туришади.

Муаллиф: Мундузбек Каликов