Дастан Бекешев: Бишкекда шармандали воқеа бўлди

461

Материалнинг асли депутат Дастан Бекешевнинг фейсбукдаги саҳифасида эълон қилган. У аёлларнинг ҳуқуқи учун тинчлик маршидаги иштирокчиларнинг ноқонуний қўлга олинишидан кейин президент Сооронбай Жээнбековга мурожаат ёзган.

Дастан Бекешев

Ҳурматли, Сооронбай Шарипович,

Кеча 8-март куни, дунё юзи Халқаро аёллар кунини нишонлаётганда, бутун планетада, Чили ва Мексикадан то Ироқ ҳамда Россиягача бирдамлик акциялари ўтмоқда.

Бишкекда шармандали воқеа юз берди — тинчлик юришини қувиб тарқатиш, ҳатто катта ёшли аёллардан тортиб ёш қизларгача қувиб тарқатишди.

Қирғизистон Республикасининг Конституциясидаги 34-моддада аниқ айтилганидек, ҳар ким тинчлик юриши ўтказиш эркинлиги ҳуқуқига эга, уларни тақиқлашга ва чекловга эса йўл берилмайди.

Шу сабабдан, Аёлларнинг маршини қувиб тарқатиш бўйича кечаги ҳаракатлар фуқароларнинг қомусий ҳуқуқларини тўғридан-тўғри бузиш бўлиб ҳисобланади.

Бунинг устига, акция “келишилмаган”, Бишкекнинг Свердлов туманининг аноним турғунлари” Ғалаба майдонида “ноқонуний йиғин” ўтаётганидан хавотирларланишганини билдиришган десак ҳам, — юз ниқоби таққан агрессив болалар маршнинг иштирокчиларига (асосан аёл иштирокчиларга) нисбатан қилган зўравонлигини оқлайдиган ҳеч нарса йўқ.

Тўхтатиб қўйилган Аёллар маршининг мақсадига, унинг уюштирувчиларига ёки иштирокчиларига турлича муомала қилиш мумкин, — худога шукр, биз эркин давлатда яшаймиз ва кенгроқ ҳудудий контекстда олганда, кўп фикрлилик бизни жамиятимизнинг фарқлантирувчи ўзгачалигидан бири бўлиб ҳисобланади.

Аммо, фуқароларнинг оддий хавфсизликка бўлган ҳуқуқи ўз ўрнида шундай жиддий бузилиши йўл қўйиб бўлмайдиган нарса: афсуски, милициянинг ошкора йўл қўйиб бериши сабаб ниқобли бандитлар аёлларнинг оғизларини ёпиб қўя олишди.

Айни вақтда, оддий милиционерлар митингни тарқатиш бўйича етакчиликнинг абсурд буйруғини ижро қилаётиб нимани ҳис қилганини тасаввур қилиш мен учун қийин.

Сержант ёки старшина кечаси уйига келиб, турмуш ўртоғи ва қизларига 18 ёшдаги қизни қандай қилиб автобусга судраб бораётганини фахр билан айтиб бермаса керак.

Бизнинг милицияни жиноятчиликнинг олдини олиш ва криминал авторитетларга қарши курашиш ишларига эмас, шундай мақсадларни бажаришга жўнатишаётгани афсуслантиради.Кечаги воқеадан кейин ички ишлар вазирининг энг яхши қадами — бу унинг истеъфога кетиши бўлади деб ҳисоблайман. Биз баъзан 8 март — бу оналаримизга гул бериб, ишдаги аёлларни торт билан сийлашгина эмас эканини унутиб қўямиз.

8-март — тенг ҳуқуқлилик учун кураш — бу феминистик аёл ёки эркакларнинг ҳуқуқларига дахл қилишгина эмас реал ҳамда долзарб масала эканини огоҳлантириш ҳам бир сабаб.

Жинси, миллати, ёши ёки диний эътиқодига қарамай барининг тенг ҳуқуқлилиги — бу албатта, оғир иш, аммо биз интилишимиз керак бўлган мақсад.

8-мартда қирғиз аёлларининг қўлларини қайириб, уларга тухумларни отиш уяладиган нарса. Кечаги воқеалар ҳақида дунёдаги энг йирик нашрлар (Британиянинг The Guardian ва Германиянинг Deutche Welle, Американинг New York Times нашри ҳамда ABC, Қатарнинг Al Jazeera, ҳатто Филиппиннинг Manila Bulletin) ёзиб чиқишса ҳам дунёнинг олдида шарманда эмас, биринчи навбатда ўзимизнинг олдимизда шарманда бўлдик. Олмаота ва Киевдаги аёллар қўрқмасдан тўпланишга чиқаётган вақтда Бишкекда аёлларни “бураб” туриб, автобусга тиқишаётгани учун уят. Яна, бунинг бари урушдан қайтмай қолган аскар Онасининг эсдалиги олдида бўлгани уят.

Ҳурматли Сооронбай Шарипович, менимча, сиз давлат раҳбари қатори қирғиз аёллари тухум ирғитиш учун объект ва бокс қопи эмаслигини кўрсатишингиз керак. Шу бўйича, мен сиздан аёллар маршини уюштиришга тўлақонли иштирок этишингизни илтимос қиламан, унга тенг ҳуқуқлиликни қўллаганлар ва мамлакатимизни яхшилашга интилганлар қатнашиши мумкин эди. Сизнинг намуна бўлишингиз минглаган одамларни Қирғизистон таҳқирлашни, шунингдек жинсий белги бўйича хўрлашни қабул қилмаслигига бир муҳим ва мустаҳкам билдирувга илҳомлантирган бўларди.

Сизни ушбу намойишга бош бўлиб, бирорта ҳам фуқаро милициядан қўрқмай, аксинча уларда ҳимоячи ва дўстни кўриб, аёллар эса шаҳримизнинг кўчаларида тинч юра олишини (уйга, ўқишга ёки аёллар маршига бўлса ҳам) ўзингиз намуна бўлиш билан мамлакатимизнинг тарихидаги илк президент бўлиб қолишга чақираман.

Шунингдек, Бош прокуратурага топширма беришингизни илтимос қиламан: Аёллар маршини қувиб тарқатишга ва унинг ўнлаган иштирокчиларини ноқонуний қўлга олишга буйруқ берган ички ишлар органлари раҳбарларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш.