Милиция аёллар ҳуқуқи учун юришга тўсқинлик қилган провокаторларни қидирмоқда

480

Бишкек милицияси аёлларнинг ҳуқуқи учун марш бошлангунга қадар унинг иштирокчилари ва уюштирувчиларига ҳужум қилган провокаторларни қидираётганини билдирди. Айни вақтда ҳужум бўлган жойдан олинган кўплаган видеоларда провокаторлар аёлларни калтаклаётганини кўриш мумкин. Шунингдек провокаторлар милиция ходимларининг ёнидан бемалол ўтиб юришганини, аммо милиция уларни қўлга олиш ўрнига марш қатнашчиларини ушлаб, автобусга солиб кетаётганини кўрса бўлади.

Биз муассасадан нима учун провокаторлар ҳужум вақтида қўлга олинмаганини аниқлаштиришга ҳаракат қилдик, аммо ИИВ билан боғланишнинг иложи бўлмади.

 

Милиция бунгача провокаторларнинг беш нафарини қўлга олганини билдирган, аммо маршнинг иштирокчиларига ҳужум қилганларнинг сони бир қанча кўп бўлган — 30 нафарга яқин одам.

Аёлларнинг ҳуқуқи учун тинчлик акцияси 8 март куни ўтиши керак эди, аммо провокаторлар юришнинг иштирокчиларига бошидан тўсқинлик қилиб, аёлларга қўл кўтариб, транспарантларни синдириб кетишган. Марш уюштирувчилари бунга қадар бир неча кун аввад ҳам ҳукумат суд орқали юлгача митингларни тақиқлаганда тўсқинликларга учрашган. Шунга қарамай бу қарор ноқонуний ва Конституцияга қарши келади.

Бишкек мэрияси 6-мартда тақиқлаш бўйича даъво талабини чақиртириб олганини хабар қилган. Тақиқни Свердлов туман суди бекор қилишга улгурган, аммо бошқа туман судлари бекор қилиб-қилмагани номаълум бўлган. Аммо тақиқлар бари бир ҳам Конституцияга қарши келган. 9 мартда эса тақиқларнинг ноқонунийлигини Бош прокуратура тасдиқлаган.

Милиция Свердлов туман ИИБга тўқнашган икки томонни олиб борганини билдирганига қарамай автозакда маршнинг иштирокчиларигина бўлган. Кейинчалик туман ИИБга ростдан ҳам маршнинг иштирокчиларига ҳужум қилганларга нисбатан қилингандек муомала қилинмаган, аниқроғи, қўл қайриш, бошга ҳамда сонга уриш. Улар тинчгина туман ИИБга келиб, бинога эркин кириб кетишган.

Ҳужумдан жабрланганларнинг аксариятини  Свердлов туман ИИБида икки соат ушлаб туришдан кейин айбловсиз қўйиб юборишган. Лекин маршнинг олти иштирокчисига жарима солиниб, сўкинган деб бўйсунмасликда айблашган. Бундан ташқари, маршда бошқа сўкиниб, иштирокчиларни милицияга ўтказиб берган провокатор аёллар ҳам бўлгани билан улар ушланмаган.