Қирғизистонда коронавирусга қандай қилиб тест топшириш мумкин? Соғлиқни сақлаш вазирлиги тушунтиради

723

Коронавируснинг бор-йўғига биринчи навбатда касаллик қайд этилган давлатлардан келган одамлар текширилиши керак.

“Касаллик юқтириш ҳолатлари бор ўлкаларда бўлмаган, эпидемиология жиҳатидан вазият ёмон бўлаётган мамлакатдан келганлар билан алоқа қилмаган одамларга тест топшириш шарт эмас. Бу 2019 йилнинг декабри охиридан бошланган вақтга тегишли”, — деди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот марказининг етакчиси Жилдиз Айгерчинова.

Бугунги кунда ҳукумат Хитойдан, Япониядан, Италиядан, Жанубий Кореядан ва Эрондан келган қирғизистонликларни текширяпмиз деб айтмоқда. Чунки бу ўлкаларда коронавирус юқтирганларнинг энг кўп сони рўйхатга олинган. Вирус 90га яқин мамлакатда аниқланганлиги учун қирғиз ҳукумати чеклов киргизилган ўлкаларнинг рўйхатини кенгайтиришга тайёр. Бу рўйхатга кирган мамлакатларнинг фуқаролари Қирғизистонга киргизилмайди, у ердан келган қирғизистонликларни эса карантинда ушлаб туришади деганни англатади.

Агар сиз шундай ўлкадан келсангиз унда сизни биринчи карантинга жойлаштириб, ундан кейин қоннинг синовини олишлари керак. Намуна Давлат санэпидемназорат марказига қарашли лабораторияга вируснинг бор-йўғини текшириш учун жўнатилади.ю

Таҳририятдан: Аммо, ижтимоий тармоқлардаги билдирувларга қараганда, мамлакатга қайтиб келганларнинг бари ҳам карантинга ётқизилгани йўқ, айримлари унинг қоидаларини сақламаган.

Ҳар эҳтимолга қарши коронавирусга тест топширса бўладими?

Агар сиз чет ўлкага чиқмасангиз ва вирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган ўлкалардан келган одамлар билан алоқага чиқмасангиз, аммо сизда вирус бор бўлиши мумкин деган гумон бўлса дарҳол тест топшира олмайсиз.

Биринчи навбатда рўйхатга олинган ерингиз бўйича Оилавий тиббий марказга мурожаат қилиб, терапевтга аҳволингиз ҳақида айтиб беришингиз керак. Агарда врач сизда коронавируснинг белгиларини аниқласа, у ҳолда у сизни тест топширишга жўнатиб, сиз ўша чет ўлкадан келганлар ўтган босқичларнинг барини ўтасиз — изоляциялаш, қон олиш ва таҳлил топшириш.

Таҳририятдан: Коронавирус иммунитети ҳолсизланиб қолган одамларни ўлимга олиб келган пневмонияни келтириб чиқаради — касаллик юқтирган одамда вирус аниқланмай, уни шунчаки пневмония билан касалланган одам қатори ҳисоблаб қўйиши мумкин деган хавф бор. Қирғизистонда лаборатория тест синовларининг биргина тури бор. Аслида улар кўп. Улар коронавирус юқтириб олиш гумони қилинганда лаборатория тестидан ўтказишда қандай турлар бор эканини бу ердан билиб олса бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, коронавируснинг белгилари совуқ ўтиб қолишининг симптомларига жуда ўхшаш — бадан тафтининг юқорилаши, аксириш, йўталиш ва оғир нафас олиш. Коронавируснинг олдини олиш мақсадида ҳукумат қирғизистонликларга тез-тездан қўл ювиб туришни, тоза ҳавода кўпроқ сайр қилишни, турар жойни шамоллатиб туришни ҳамда одамлар кўп тўпланган ерларга бормасликни тавсия қилган.

Таҳририятдан: Бироқ, Бишкекда, Ўшда ва айрим шаҳарларда қора тутуннинг ва ҳавонинг булғаланишининг даражаси юқори, шу сабабдан буларнинг сизга қайтадан зарари тегиб қолиши мумкин, бошқа касалликларга сабабкор бўлиши мумкин, шунингдек ўпка ва юрак касалликларига ҳам олиб келиши мумкин.

Коронавирус дунёда ва Қирғизистонда

2019 йилнинг декабри охирида коронавирус тарқагандан бери Қирғизистонда бирорта ҳам ҳолат қайд этилмаган. Аммо айни вақтда мамлакат Хитой билан чегарадош ва у ердан талабалар, тадбиркорлар ҳамда узоққа сафар қилувчи ҳайдовчилар қайтиб келишди.

Ҳукумат 1-мартдан бошлаб Хитой, Жанубий Корея, Япония, Италия ва Эрон мамлакатларининг фуқароларига Қирғизистонга киришни тақиқлаган.

Бундан ташқари, ҳукумат бошқа давлат органларига оммавий тадбирларни ўтказишга тақиқлашни тавсия қилган. Бишкекда маҳаллий ҳукумат ҳар йили ўтказилувчи Аёлларнинг ҳамкорлик маршини қўшганда 2020 йилнинг 1-июлигача митингларни ўтказишни тақиқлади. Албатта, бу ҳукуматнинг Қирғизистонда коронавирус юқтирганлар йўқ деган билдирувни ҳисобга олганда, марш нима учун тақиқлангани мантиққа тўғри келмайди.

Кейинчалик шаҳар ҳокимияти тинчлик йиғинларини тақиқлашни қайтариб олган — бунга бу каби тақиқлар Конституцияга тўғри келмагани ҳам сабаб. Шунга қарамай милиция тинчлик юриши қатнашувчиларини қўлга олиб, мамлакатнинг бош қонунини бузди. Милиция марш иштирокчиларининг жанжал чиққани учун қўлга олганини айтмоқда, аммо аслида милиция провокаторларнинг фаолларга ҳужум қилганини четда кузатиб турган. Шундан кейин жабрланувчиларни ушлаб кетган. Ҳужум қилганларни четда қараб туриш ва ёрдам бермаслик, шундан кейин маршнинг келишилмаганига таяниш (аслида келишувнинг ҳам ҳожати йўқ) — бу одамларни хавфда қолдириш бўлиб саналади ва бу ҳам ноқонуний.

Дунё бўйлаб вирусдан хавотирланиш Қирғизистондаги режали тадбирларга ҳам таъсир этди. Масалан, февралнинг охирида Спорт давлат агентлиги билдирганидек, Бишкекда ўтиши керак бўлган IV дивизиондаги хоккей бўйича дунё чемпионати коронавирус сабабли баҳорнинг охиригача жилдирилди.

Қирғизистон фуқаролари орасида юқтириш ҳолати қайд этилган ягона вазият чет ўлкада юз берди — қирғиз фуқароси Япониянинг Йокогама шаҳридан жўнаб кетган Diamond Princess сув кемасида юрган вақтида касалланган. У карантинга олиниб, охирги таҳлиллари касаллик йўқлигини аниқлаб касалхонадан чиқарилган.

9-мартга келиб, дунё бўйича COVID-19 коронавирусини юқтириб олганларнинг сони 110 минг одамдан ортди, 3 800 нафар киши ҳалок бўлиб, 61 980 нафарга яқин киши тузалган.

Материал устида“Клооп”нинг журналистика мактаби талабалари ишлади: Наргиза Нурлан қизи, Айжана Султанбекова.

Муҳаррир: Айжамал Джаманкулова