Жорий йилда Улуғ Ватан уруши фахрийларига 75 минг сомдан ажратилади

383

Президент Сооронбай Жээнбеков Улуғ Ватан урушининг фахрийларига бир марталик тўловларни бўлиб бериш бўйича фармонга қўл қўйди.

Ғалаба кунининг 75 йиллиги муносабати билан фахрийлар 75 000 сомдан олишади (1073 доллардан кўпроқ). Пул 251 кишига бўлиб берилади — 2020 йилга келиб Қирғизистонда шунча фахрий бор. Пул маблағлари урушга қатнашган фахрийларгагина эмас, концлагерларда асир бўлган одамларга ва “Ленинградни мудофаа қилгани учун” ордени билан мукофотланган одамлар ҳам олишади.

Уруш фахрийларига 75 минг сомдан бўлиб беришни Февралнинг охирида депутат Дастан Бекешев таклиф қилган.

“Балки бу йили 75 минг сомдан ажратиб берсак бўлар? Биз доимо пул йўқ деймиз, аммо шунингдек телеканалларга 20 млн сомдан бўлинади. Демак, пул бор эканда? Фахрийлар шундоқ ҳам оз қолишди, Ғалабанинг 80 йиллигига келиб уларнинг қанчаси қолишини ким билади, шу сабабдан ҳозир эътибор қаратиш керак, акс ҳолда кеч бўлиб қолади”, — деган Бекешев.

Ҳукумат Ғалаба кунига нисбатан фахрийларга бир марталик ёрдамни аввал ҳам бериб келган, аммо унинг қиймати анчагина оз бўлган — ўтган йили уларга 20 000 сомдан (286 доллар) тўлашган бўлса, 2017 йили бу миқдор 15 000 сомни (214 долларни) ташкил қилган.

Фахрийларга берилувчи тўловлар

Фахрийлар олаётган доимий тўланувчи ёрдам ҳам бор. Одатдаги нафақадан ташқари, 201 йилнинг 1-январидан бошлаб уларга пособия пулларининг ўрнига ҳар ойда 7000 сомлик компенсациялар ҳамда умри охиригача 10 000 сомлик президент стипендиялари тўланиши керак.

Аслида пособия ва бир марталик берилувчи ёрдамлар баъзида фахрийларгача етмай қолади. 2017 йили Бишкекнинг Биринчи май туман прокуратураси почта ходимлари фахрийлар ҳукуматдан бир марталик берилувчи ёрдам қатори олиши керак бўлган деярлик 1,5 млн сомни ўзлаштириб олишганини аниқлаган. Унда ҳукумат ҳар бир фахрийга бир сафар берилувчи ёрдам пули деб 15 000 сомдан бўлган эди.

Иккинчи жаҳон ва Улуғ Ватан уруши

Улуғ Ватан уруши 1941-йили 22 июнда немис армияси Советлар Иттифоқининг чегарасига ҳужум қилгандан кейин бошланган. Тўрт йилга давом этган уруш давомида камида Советлар тарафидан 27 млн киши ҳалок бўлган.

Уруш 8 май куни тунда (Марказий европа вақти бўйича) Германиянинг капитуляцияси билан якунланиб, аммо расмий турда Советлар Союзи бу мамлакат билан 1995 йилдан бошлаб уруш ҳолатида турган.

Аҳамияти бўйича, Улуғ Ватан уруши — бу 1939-йили бошланиб, 1945 йили 2 сентябрда тугаган Иккинчи дунё урушининг бир қисми. Улуғ Ватан урушига Қирғиз ССРининг 365 мингга яқин турғуни қатнашган, уларнинг ичидан деярлик 100 минг нафари жанг майдонида ҳалок бўлган. Уруш вақтида 150 мингдан ортиқ қирғизистонлик орден ва медаллар билан мукофотланган, уларнинг ичидан 72 нафари Советтер Союзининг Қаҳрамони.

Муаллиф: Мундузбек Каликов