Ўш — Бишкек қатновидаги йўл авариясидан 7 киши ҳалок бўлди

353
«Мерседец Бенц Вито» машинаси. Сурат: Жалолобод ЙХХХБ

Жалолобод вилоятининг Новкен туманидаги йўлда «Мерседец Бенц Вито» русумидаги машина билан «Хонда Джаз» тўқнашиб, етти киши ҳалок бўлди. Бундан ташқари 6 киши турли жароҳатлар билан касалхонага етказилган. Уларнинг ичида Ўзбекистоннинг фуқаролари ҳам бор.

«Хонда Джаз» машинаси. Сурат: Жалолобод ЙХХХБ

Жалолобод йўл хавфсизлигини таъминлаш бўлимининг матбуот котиби Айбек Сатибалдиев «Клооп»га билдиришича, дастлабки таҳмин бўйича «Мерседец Бенц Вито»нинг ҳайдовчиси рўлда ухлаб қолган.

«Чунки воқеа бўлган ерни текшириш вақтида “тормозной след” йўқ бўлган», — деб тушунтирди Сатибалдиев.

Ҳалок бўлган етти кишининг беш нафари «Хонда Джаз», икки нафари «Мерседец Бенц Вито» машиналарида кетаётган бўлган.