Фуқаровий фаоллар Алановга адвокат ёллаш учун маблағ тўплай бошлади

370

Чегарадаги «ноқонуний» ишлар ҳақида айтиб чиққан подполковник Талгат Аланов жавобгар қатори суд йиғинига маблағ қўйлиги сабаб адвокатсиз қатнашаётган эди. Бу ҳақда «Клооп» жорий йилнинг 2 мартида билдирган эди. Алановнинг айтишича, бу материалдан кейин унга кўплаган фаоллар телефон орқали адвокат ёллашга ёрдам беришни таклиф қилишган.

«Дастлаб ҳаммасидан бош тортдим, қўлимдан келишича ўзим курашаман дедим. Кейин бошқатдан ўйлаб кўриб, Ислом динидаги илмлилардан сўрадим, кўпи тўпласанг бўлади дейишди. Аммо ўз манфаатингга ишлатмай, айнан шу коррупция билан курашишга, ишга, адвокатга сарфласанг бўлади дейишди. Мен тўпланган пулларнинг бир сомини ҳам ўз манфаатимга ишлатмайман. Адвокат қанча пул деса шунга қараб кўраман, тўпланган пул етса ёллайман, етмаса эса аввалгидек бир ўзим судга қатнашаман», — деди Аланов.

Навбатдаги суд йиғини 9-мартга жилдирилиб, у суд мажлисига Аланов депутат билан қатнашишини қўшимча қилди. Унинг манфаатини судда «Кылым шамы» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг адвокати ҳимоя қилмоқчи.

Мазкур ташкилотнинг етакчиси Азиза Абдирасулова Талгат Алановга адвокат ёллашга ёрдам қўлини чўзганини «Клооп»га тасдиқлади.

Аланов 2019 йилнинг 27 ноябрида матбуот йиғинида ўзи ишлаётган чегара хизматидаги коррупция кўринишлари ҳақида айтиб чиққан. Кўп ўтмай чегарачи ўзига нисбатан телефо орқали таҳдидлар ва хизмат тазйиқлари бўлаётганини айтган.

Шунингдек бу йилнинг январь ойида Алановнинг устидан беш ҳамкасби ариза билан Ўш шаҳар судига мурожаат қилишган. Чегарачилар улар ҳеч қандай қонун бузмаганларини айтиб чиқиб, Алановнинг матбуот йиғинида айтган сўзлари уларнинг «обрўсига путур етказганини» билдиришган. Уларнинг ҳамкасбларидан суд орқали компенсация тариқасида жами 500 минг сом талаб қилишган.