Сўқулуқ туман суди 2019 йилнинг сентябрида турмуш ўртоғини шавқатсизларча ўлдирган маҳаллий турғунни 14 йилга озодликдан ажратди. У хотинига ухлаб ётган вақтда ҳужум қилган. Судда у жиноятга олдиндан тайёрланиб юргани, жиноятга қадар икки ой аввал болта сотиб олгани маълум бўлган. Жиноятчининг айтишича, агар у хотинини ўша куни ўлдирмаса, бошқа куни ўлдирган бўларди, чунки турмуш ўртоғи унга телевизор кўришга тўсқинлик қилаётган бўлган.
«Хотини ухлаб қолгандан кейин болтани олиб уч-тўрт марта урган. Судда у афсуслангани йўқ, нима бўлганда ҳам хотинини ўлдирган бўлишини айтди», — деб айтиб берди журналистларга Чуй вилояти прокуратуранинг мутахассис Нурлан Тагаев.
Жиноят 2019 йилнинг 30-сентябрида юз бериб, уйда марҳумдан ташқари уларнинг саккиз ёшли фарзанди бўлган. Хотинини ўлдиргандан кейин жиноятчи боласини қўшниларникига олиб бориб, уларга қилган ишини айтиб бериб, изини яшириб кетган. Милиция 43 ёшдаги аёлнинг жасадини топиб, «Одам ўлдириш» моддаси бўйича жиноят ишини қўзғаб, марҳумнинг эрини қўлга олган.
Аввалроқ Тўқмоқ шаҳар суди хотинини ўлдириб, буни жонига қасд қилиш қатори кўрсатишга харакат қилган кишини ўн йилга озодликдан маҳрум қилган. У турмуш ўртоғини бешинчи қаватдан ирғитиб юборгани бўйича айюдор деб топлиган.
Ёқиб юбориш, машина билан уриш, ўлдириш
Милиция 2020 йилнинг бошидан бери хотинига ҳужум қилган эрлари ва уларни ўлдириш ҳолатлари ҳақида тез-тез хабар қилиб келади. Январьойининг биринчи ҳафталарида икки аёл турмуш ўртоқларининг калтаклашидан ҳалок бўлган. Ҳалок бўлган аёлларнинг қариндошлари марҳумлар доимо оилавий зўравонликдан жабр кўриб келишганини айтишган. Марҳумлардан бири Норинда, иккинчиси Баткенда яшаган — уларнинг ортида бир неча фарзандлари онасиз қолган.
Ўша ойнинг ўзида Иссиқкўл вилоятида аёлга ҳужум бўлгани ҳақида маълум бўлган. Турмуш ўртоғи хотинига бензин сочиб, ўт қўйган, аммо хотини тирик қолган. Кейинчалик рафиқаси таҳдидлар сабаб эрига қарши ёзган аризасини қайтариб олган. Бироқ милиция жиноий иш оғир бўлганига саяниб, ишни тўхтатмаслигини маълум қилган.
Февраль ойида милиция ўтдан ҳалок бўлган яна бир ҳолат ҳақида хабар қилган. Маст аҳволда бўлган эри аёлига бензин сочиб, газда таом пиширишга мажбурлаган — уни газни ёқиши билан ёнғин қоплаб, куйиш оқибатида ҳалок бўлган.
Айни ойда Ўшда аёлини ҳаммомдан кеч келгани учун машинаси билан сузиб, қўлидан ушлаб олиб бир неча метрга судраган киши қўлга олинган. Жабрланган аёл эрини уй қамоғига чиқаришни илтимос қилган.
ОАВлар бундай одам ўлдиришлар ҳақида деярлик ҳар ойда хабар қилиб турганига қарамай бу ошкор қилинган вазиятларгина холос. Милиция 2019 йили турмуш ўртоқларининг калтаклашидан ҳалок бўлган аёлларнинг ўлими ҳақида маълумотларни бир неча бор тасдиқлаган. Унга кўра, уларнинг орасида ўқдан, пичоқдан ярадор бўлганлар ҳам бор. Шу каби жиноятлар Қирғизистоннинг барча вилоятларида бўлиб келади.
Оиладаги зўравонлик масаласи 2020 йилнинг бошида жамиятда қизғин муҳокама яратган. Бу масала парламентда ҳам кўтарилган. Ўшанда премьер-министр аёллар ва болаларнинг манфаатларини ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ишни кучайтиришни билдирган. Қирғизистонда ҳар бир тўртинчи аёл оилавий зўравонликдан жабрланади. Мамлакат аёлларининг кўпчилиги — 83 фоизи — бир марта бўлса ҳам оилада руҳий, жисмоний ва жинсий зўравонликка учрашган. Бу ҳақда Кризис марказлари ассоциациясининг тадқиқотида айтилади.
Миллий статистика қўмитасининг маълумотига кўра, охирги 10 йилда рўйхатга олинган оилавий зўравонлик фактларининг сони ўсмоқда. Айни вақтда мазкур маълумотлар асосан оилавий зўравонлар маъмурийгина жазога тортилишини кўрсатиб туради — бу жарима, огоҳлантириш ёки жамоатчилик ишлари. Жиноят ишлари ўртача ҳисоб билан ҳолатларнинг олти фоизигина қўзғалади.