Номаълум шахслар «ПолитКлиника»нинг таҳририятини тинтиб кетди

417

«ПолитКлиника» нашрининг бош муҳаррири Дилбар Алимова хабар қилишича, нашрнинг идорасини бузиб кириб, 3-мартга ўтар кечаси тинтиб кетишган. Номаълум шахслар идоранинг ичига кириб, компьютернинг қаттиқ дискини ва журналистларнинг ёндафтарларини ўғирлаб кетишган.

Таҳририятда кузатув камералари йўқлиги сабаб бузиб кирганлар кимлар экани ва идорани қандай қилиб тинтишгани номаълум.

«[Тинтувни] қайсидир бир материал билан боғлай олмаймиз, аммо биз доимо журналистик суриштирув ўтказиб келамиз», — дейди Алимова. Нашр Биринчи май туман ИИБига ариза ёзган, туман ИИБидан ариза қабул қилинганини маълум қилишди.

«ПолитКлиника» — қирғиз тилли нашр, улар суриштирув ва таҳлилий материалларни чиқаришади. Масалан, нашр Бишкекнинг собиқ мэри Албек Ибраимовнинг мулки ҳақида ёзган.